Бир меҳнаткашнинг ҳикояси

Карьера 9-02-2015

“Тинимсиз ишлаш менга нима берди?” Бир инсонинг бошидан кечирганлари

Бугун биз сизга ўта меҳнаткаш одамнинг бошидан кечирганлари ҳақида гапириб ўтмоқчимиз. У меҳнат қилишни севади. Аммо унинг ортидан нималарга эришдию, нималарни бой берди?

“Мен меҳнаткашман. Гоҳида менга шундай туюладики, яшашдан мақсад ишлашдек. Чунки мен 21 ой таътилсиз ишладим. Шундан 9 ойида иккита жойда фаолият олиб боришимга тўғри келди.

Назаримда, меҳнаткашликни яхши ҳислат дея олмайман. Чунки у қайсидир маънода яшашга ҳалақит беради. Аммо мен ана шу таътилсиз 21 ойда кўп нарса ўргандим, билимим ошди. Бугун мен ана шундай меҳнаткашларга ўзимнинг камтарона маслаҳатларимни бериб ўтсам фойдадан холи бўлмас, деб ўйлайман.

Бир қарашда дам олиш керакмасдек

Кўпчилик оғир ўтган иш кунидан сўнг, дам олишнинг энг яхши усули уйқу, диван ва интернет оламига шунчаки сайр этиш деб ўйлайди. Аммо бир оз ўтгач, бундай усуллар ҳордиқ чиқаришимизга эмас, аксинча бахтсиз бўлиб қолишимизга сабабчи бўлишини англаб етасиз. Чарчоқ ҳам инсондаги бир ҳолат. Бу куч қолмади дегани эмас. Бундай вазиятда бироз дам олволиб, бошқа иш билан шуғулланиш даркор.

Нима қилиш лозим? Вақтдан унумли фойдаланишни ўрганинг: турли таомлар тайёрланг, ижтимоий тармоқларда вақтингизни кетгазгандан кўра, унинг ўрнида дўстларингиз билан учрашинг ёки уйингизни тартибга келтиринг. Бу ўзингизга нисбатан ҳурмат ҳиссини ошишига сабаб бўлади. Айтганча, иш вақтида ҳам ўзингизга дам бериб туринг. Чунки тўққиз соатли мунтазам ишлашдан сўнг, кечга бориб, ўзингизни худди зомбидек ҳис қилишни бошлайсиз.

Чарчоқ сиз ўйлагандек кечмайди

Иш фаолиятида чарчоқ доимий содир бўлади, аммо у бошқача кечади. Менинг фикримча, ҳар бир инсонда қўшимча куч захираси бўлади. Кейинчалик тушунишим бўйича, у тугамайди, аксинча, бизни тарк этади. Шундай хулоса келиб чиқадики, биз ойлар давомида ҳақиқий чарчоқни ҳис этмаймиз. Кейин эса бирдан ўзимизни ҳолсиз сезишни бошлаймиз. Менда бу ҳолат таътилсиз ўтган 16 ойдан сўнг содир бўлди. Шундан 9 ойида иккита жойда ишлагандим.

Нима қилиш керак? Бу ҳол содир бўлишидан 3-4 ой олдин таътилга чиқиш лозим эди. Ана шунда биз сарфлаган қувват яна қайта тикланаркан. 

Ҳамкасбларингиз ҳам ишлашига имкон беринг

Агар сиз меҳнаткаш ёки юмшоқ табиатли инсон бўлсангиз, унда сизда кўп масъулиятни зиммангизга олиш ва ўзгалар учун ҳам меҳнат қилиш ҳисси кўтаринки бўлади. Буни сиз сўрашмасада, худди мажбурдек бажараверасиз. Аммо бу яхши ҳислат бўлгани билан маълум бир маънода салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Сизнинг тажрибасиз ҳамкасбларингиз ўз ишларини яхши ўргана олишмайди, шу боис сиз уларнинг ишларини тўғирлашга вақтингизни кетказиб, ўз ишингизни бажара олмайсиз. Бунинг устига барча жавобгарлик сизнинг бўйнингизда бўлиб қолади.

Хўш, нима қилмоқ зарур? Муаммолар ҳақида жим туриш керак эмас. Уни раҳбарият ва ўша инсон билан бирга муҳокама қилиб олмоқ керак.

Қандайдир муддатда сизда ҳеч қандай ғоя туғилмайди

Агар сиз ақлий меҳнатда узоқ вақт фаолият олиб борсангиз, нафақат куч, балки ғояларингиз ҳам тугаб қолади. Менда бу ҳолат таътил олмай ишлаётган вақтимнинг 13-ойида содир бўлди. Шундан 6 ойида иккита жойда ишлардим. Ғоя шундай нарсаки, у йўқолиб қолса, тикланиши учун узоқ вақт талаб этилади. Масалан, менга 5 ойга яқин ишдаги янги лойиҳалар ҳақида ўйлаб кўришимни сўрашди. Бу муддат шундай тез ўтиб кетдики, ҳеч нарсага эриша олмадим. Дарди фикрим иш бўлиб қолганди, бошқа нарсаларга бўлган қизиқишим батамом йўқолганди.

Нима қилиш керак? Қизиқарли нарсалар билан шуғулланинг. Сериал кўриш ўрнига китоб ўқинг, дўконларга бориш ўрнига шаҳар айланинг, дўстингизга қўнғироқ қилинг.

Муаммолар ҳақида гапиришдан қўрқманг

Бундай пайтларда илк муаммо яқин инсонлар ва дўстлар билан бўлган муносабатда юзага чиқади. Севган инсон билан эса, 2 ойдан сўнг бўй кўрсата бошлайди. Чунки иш туфайли улар билан кўп муносабат қила олмайсиз. Тахминан ярим йилдан сўнг, улардан кечирим сўрашимга тўғри келди. Аммо мен улар ҳақидаги кўп янгиликларни ўтказиб юборгандим. Бунга сабаб ҳам ҳаётимни ишга бағишлашимдир.

Нима қилиш зарур? Яхши кўрган инсонингиз билан юракдан гаплашиб олинг. Унга нима учун бунақа кўп ишлаётганингизнинг сабабини тушунтиринг. (Мен уй ижарасига пул топиш мақсадида кўп ишлаганман). Бу таранг вазиятни юмшатишга катта ёрдам беради. Дўстларингиз учун ҳам бир кунда ярим соат вақт ажратинг. Уларнинг қўнғироқларига жавоб беринг, уларга СМС хабарлари жўнатиб туринг. Энг ёмони, чала ишларингизни уйга кўтариб келманг. Бу ҳаммасини барбод этади.

Меҳнаткашлар ҳамкасбларига қараганда ёмон ишлашади

Дунёингизни иш билан кўмиб ташласангиз, нафақат дўстларингиз билан, ҳатто қилаётган ишингиз билан ҳам турли муаммоларга дуч келаверасиз. Айниқса, ҳамкасбларингиздан анча узоқлашиб кетасиз. Шу боис улар билан мунтазам алоқада бўлинг. Шундай қилмасангиз улар самарали меҳнат қилишади, сиз бўлса қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолиб кетасиз. Чунки улар ўтган вақт мобайнида янги нарсалар ҳақида билиб олишган, сиз бўлса зиммангиздаги вазифалардан ортмаган бўласиз.

Нима қилмоқ керак? Ҳафтада бир неча соатларни дунёқарашингизни кенгайтиришга хизмат қилувчи юмушларга бағишланг. Масалан, соҳангизга таалуқли китоб ўқинг, янгиликлардан бохабар бўлиб туринг.

Ҳеч қачон алдаманг

Деярли барча раҳбарлар вазифаларни тез бажаришларини хоҳлашади. Агар сиз бир вақтнинг ўзида иккита иш жойида фаолият олиб бораётган бўлсангиз, ишларингиз баттар оғирлашади. Чунки сиз бундай вақтларда вазифаларни ўз вақтида қила олмайсиз ва сўзингизни устидан чиқа олмаганингиз учун ёлғончига айланасиз.

Нима қилиш керак? Ҳеч қачон бундай қилманг. Қўлингиздан келадиган вазифани зиммангизга олинг. Агар улгура олмайдиган ишингиз бўлса, бунинг сабабларини тушунтиринг. Сиз барибир уни қисқартира олмайсиз, алдашдан нима наф?

Кибрланманг

Қанчалик кўп мажбурият бўлса, уларни тезда бажариш керак. Бўлмаса ўрнингизни бошқаси билан тўлдиришади. Агар сиз ишларни тез бажаришни бошласангиз, сизда мағрурлик фазилати ниш ота бошлайди. Аммо кўза ҳар куни эмас, кунида синади. Бир кунмас бир кун ҳаммасига улгураман деб ўйлайсизу, лекин қила олмайсиз. Шармандангиз чиқади.

Нима қилиш лозим? Барча ишингизни режа асосида ва кибрга берилмай амалга оширманг.

Ўзингизни қўлга олинг

Кўпчилик доноларнинг гапига қулоқ оссангиз, уларнинг аксари сизни ўз севган ишингиз билан шуғулланишингизга ундайди. Бекорчи ишларга, бекорчи сўзларга қимматли вақтни зое қилиш ярамайди.

Нима қилиш керак? Ишларингизни ўз вақтида бажаринг. Эртага қолган ишга қор ёғади. Бунинг учун энг яхши вақт тонг ҳисобланади. Тонгда қандайдир барака бор”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ