Биринчи McDonald's 77 ёшда: Компания фаолиятига бир назар

Биласизми? 16-05-2017

Дунёнинг энг йирик фаст-фуд ресторанлари тармоғи  McDonald's ҳам бошқа кўплаб соҳаларда бўлгани ўз фаолиятини қуйидан бошлаган. 1940 йилнинг 15 майида Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳри кўчасида ҳамбургерлар сотувчи пештахта фаолиятини бошлади. Ака-ука Ричард ва Морис МакДоналдлар ўзларининг илк  емакхонасини McDonald's Bar-B-Q деб номлашди. Кейинроқ, у ёпилди. 

Аммо, 1948 йилда бизнес фаолияти қайта йўлга қўйилди. Ўшанда McDonald's таомномасида атиги 9 турдаги таом мавжуд эди. Шундан ҳамбургер 0,15 доллар, чизбургер 0,19 доллар, қаҳва, Coca-Cola ва Orangeade лимонадларининг ҳар бири 10 центдан сотилган. 

McDonald's 1948 йилда шундай кўринишда эди

1954 йили бу овқатланиш пештахтаси иллинойслик тадбиркор Рэй Крокнинг эътиборини тортди. У сутли коктейллар учун аралаштиргичларни сотиш билан шуғулланар эди. Маълумотларга кўра, у Макдоналдлардан 8та аралаштиргич учун  «йирик» буюртма олади ва уларнинг бизнесига қизиқа бошлайди. 

McDonald’s ҳақида сиз билмаган 21 факт

Крок шу мақсадда Калифорнияга бориб, ака-укаларнинг бизнесини ўз кўзи билан кўради ва «уларнинг иш самарадорлигидан лол қолади». Бир йил ўтиб, Крок янги ресторанларни очиш бўйича франшиза ҳуқуқи беришга ака-укаларни кўндиради ва зудлик билан бу ҳуқуқидан фойдаланишни йўлга қўяди. Шундай қилиб, McDonald's бизнеси кенгая бошлади: иккинчи ресторан Иллинойс штати Дес-Плейнс шаҳрида очилди. 

Крок томонидан очилган илк McDonald's, 18 ноябр 1955 йил, Иллинойс

Илк куни 366 долларлик савдо бўлган. 1958 йили McDonald's 100 млн дона ҳамбургер сотди, 2 йилдан сўнг эса, Крок компанияга бўлган эксклюзив ҳуқуқни сотиб олди.

Крок McDonald's кўринишига доир режа ёнида

Компания тез суръатларда ривожланиб, янги савдо шохобчаларини оча бошлади ва 1965 йилга келиб уларнинг АҚШдаги сони 700тага етган эди. 1984 йил ноябрига келиб McDonald's ресторанлари томонидан сотилган ҳамбургерлар 50 млрд донани ташкил этди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантаналарга McDonald's асосчилари таклиф этилди. Ричард Макдоналдга юбилей бургери тақдим этилди.

McDonald's компаниясининг АҚШдаги президенти Эдвард Х. Ренси (чапда) ва Ричард Макдоналд, 20 ноябр 1984 йил 

Бугунги кунда McDonald's ҳар куни 70 млн мижозга хизмат кўрсатади, ўтган йилги савдо ҳажми 24 млрд доллардан ошиб кетди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ