«Биринчи президентимиз номи Вашингтон ва Отатурк билан бир қаторда». Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлади

Жамият 3-03-2017

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов шарафига ўрнатиладиган мақбара, музей ва ҳайкаллар лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди.

«Бизнинг халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўяди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Ислом Каримовга унинг она шаҳри Самарқандда мақбара қурилиши, унинг ҳайкаллари Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўрнатилиши ҳақида маълум қилди.

Самарқандда қуриладиган мақбара лойиҳаси

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига Самарқанд шаҳрида, ҳар куни республиканинг турли ҳудудларидан Ислом Каримов қабрини зиёрат қилувчи кишилар келадиган ҳудудда мақбара барпо этилади. Бинонинг ички ва ташқи қисми Қуръон оятлари ҳамда суралари ёзувлари билан безалади.

«Мажмуа халқимиз учун, биринчи навбатда ёшлар учун ўзига жалб этувчи маънавий обида бўлади», — дея қайд этган давлат раҳбари.

Тошкент шаҳрида Ислом Каримовга ўрнатиладиган ёдгорлик лойиҳаси

Шунингдек, президент Ислом Каримовнинг ҳайкали унинг собиқ қароргоҳи — Оқсарой олдига қўйилишини маълум қилди. Биринчи президент узоқ йиллар Тошкент шаҳри марказидаги Оқсарой қароргоҳида иш олиб борган. Бу ерда Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фонди ва биринчи президент номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият юритади.

Тошкент шаҳрида Ислом Каримовга ўрнатиладиган ёдгорлик лойиҳаси

Бу ерда ўзбекистонликлар ва хорижий меҳмонлар ҳайкал пойига гуллар қўйиши, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишиши мумкин бўлади.

Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳри марказида ҳам ҳайкал бино қилинади. Майдонда шунингдек музей, атрофда хиёбон, фавворалар ҳамда майсазорлар бўлади.

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовга ўрнатиладиган ёдгорлик лойиҳаси

Ислом Каримов 1986-1989 йиллар мобайнида ҳоким сифатида фаолият олиб борган Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам унга ҳайкал қўйилади.

Қарши шаҳрида Ислом Каримовга ўрнатиладиган ёдгорлик лойиҳаси


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ