BiWa велосипед-кир ювиш машинаси

Ихтиролар 11-11-2014

Дизайнер Барбара Тоболова BiWa (bicycle washing machine) янги велосипед-кир ювиш машинаси концептини тақдим қилди. Бу велосипедни ҳайдаш жараёнида унинг орқа ғилдирагидаги идиш ичига солинган кирларни ювиш имконини беради. Бу лойиҳа кореялик бир гуруҳ дизайнерларнинг Bicycle Washing Machine (BWM) деб номланувчи бир қизиқ лойиҳасининг мантиқий давоми бўлди.     

BiWa кореялик дизайнерлар яратган велосипеддан ўзининг соддалаштирилган рамасига эга бўлган енгил корпуси ва бевосита олд ғилдирак ўқига жойлаштирилган педаллар ҳамда анчагина кенг шиналарга эгалиги билан ажралиб туради. Кенг ғилдираклар эвазига велосипед билан кир ювиш машинасини биргаликда уйғунлаштириш мумкин бўлди – велосипеднинг орқа ғилдираги ичига кир, кир ювиш кукуни ва сув солиш мумкин бўлган идиш ўрнатилган, кир ювиш барабанининг айланиши эса велосипеднинг табиий равишда ҳаракатланишини таъминлайди. Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, бир партия кирларни сифатли ювиш учун велосипедда 2–3 км масофани босиб ўтиш керак бўлади.     

Барабан-ғилдиракни ечиб олиш ва ундан сувни оқизиб юбориш жуда тез амалга оширилади. Дизайнернинг бу велосипедни савдога чиқариш ҳақидаги режалари маълум қилинмаган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ