Биз билган хурмо - минг дардга даво

Биласизми? 1-03-2017

Хурмо қоқиси - саломатликни мустаҳкамловчи ва умрни узайтирувчи ажойиб мева. Айтишларича, Хитойда асосан хурмо қоқиси билан озиқланиб узоқ умр кўрувчилар бор. Бу жуда фойдали маҳсулот, кўп парҳезшунослар ширинлик ўрнига хурмо қоқисини истеъмол қилишни тавсия қилишади. Бундан ташқари, хурмо қоқиси қадим замонлардан бери ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур.

Тиббиётда қонда қанд моддасининг камлиги кўпинча инсоннинг ҳаддан ташқари очқашига олиб келиши тасдиқланган, атиги бир неча хурмо қоқиси истеъмолидан кейин эса очлик ҳисси йўқолади. Шундай экан, рўзадор инсон таом тановулига ўтишдан аввал хурмо қоқисидан еб олса, меъёрдан ортиқ овқат еб қўймайди ва ўзининг жисмоний ҳамда маънавий саломатлигига зиён етказмайди.

Хурмо қоқиси аксарият бошқа меваларда мавжуд бўлмаган 6 хил аминокислотага эга.

Хурмо қоқиси мия фаолияти ва нормал руҳий ҳолатни сақлаб қолиш учун (айниқса, кекса ёшда) зарур бўлган муҳим аминокислота - триптофанга ҳам бой. Триптофан қаришга тўсқинлик қилади: унинг таомномангизда бўлиши ҳужайралар қаришини тўхтатиш имконини беради. Бундан ташқари, айнан триптофан туфайли хурмо қоқиси тинчлантирувчи ҳамда уйқуга элитувчи таъсирга эга.

 

Хурмо қоқиси триптофандан ташқари яна бир аминокислота - глютаминга эга бўлиб, у ортиқча ошқозон кислотасини бартараф этиб, жиғилдон қайнашининг олдини олади. Шунингдек унда селен ҳам мавжуд бўлиб, у саратон ва юрак касалликлари хавфини камайтиради, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Катта миқдордаги қанд моддасининг В5 витамини билан уйғунлашуви туфайли хурмо дарахти мевалари нафақат чанқоқни қондиради, балки жисмоний куч, қувватни тиклайди ва мия ҳамда асабни тетиклаштиради.

Хурмо қоқиси таркибида холестерин бўлмайди.

Хурмо қоқиси кам калорияли, шунинг учун уни бемалол ширинликларнинг ўрнига истеъмол қилсангиз бўлади, у вазннинг ошишига олиб келмайди.

Олимларнинг фикрича, кунига 10 дона хурмо қоқиси истеъмоли инсоннинг магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга бўлган бир кунлик эҳтиёжи учун етарлидир. Шундай экан, фақат хурмо қоқиси ва сувнинг ўзи билан бир неча йил яшаб ўтиш мумкин.

Замонавий тиббиёт ҳам хурмо қоқисининг хусусиятларини ўрганиб, унга оид академик тадқиқотлар ўтказиб, бу маҳсулотнинг кўплаб фойдали хусусиятларини кашф қилган:

• хурмо қоқиси инсон саломатлиги учун хавфли бактериялар, микроблар ва паразитлар узатувчилари ҳисобланмайди;

• хурмо қоқиси зарарли амёбалар билан курашишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади;

• хурмо қоқисида инсон организмида салбий бактерияларни йўқ қилувчи моддалар мавжуд;

• хурмо қоқиси - фазогирлар учун бетакрор озуқа ва дори;

• хурмо қоқисида бачадоннинг тез қисқаришига олиб келувчи моддалар мавжуд бўлиб, бу аёлларда туғуруқ жараёнини  осонлаштиради, унинг тез ва нисбатан оғриқсиз ўтишига сабаб бўлади;

• хурмо қоқисида тунда кўриш қобилиятини яхшиловчи A витамини бор;

• таркибида В витаминининг мавжудлиги мушак тизимининг нормал фаолияти ва ривожи учун фойдали;

• хурмо қоқиси иштаҳани яхшилайди;

• оч қоринга хурмо қоқисини истеъмол қилиш паразитларни ўлдиради;

• хурмо қоқиси - бу мева, таом, дори, ичимлик ва ширинлик.

Албатта, инсон бусиз ҳам бемалол яшай олади, бироқ улар саломатлик учун жуда фойдали.

Хўш, қандай ҳолатларда хурмо қоқиси истеъмоли тавсия этилади?

• мияни кўп ишлатишга тўғри келганда

Маълум бўлишича, қуритилган хурмо қоқиси мияга ижобий таъсир қилади, унинг самарадорлигини 20 фоиз ва ундан кўпроққа оширади;

жисмоний толиқиш ва чарчашда

Хурмо қоқиси истеъмолидан атиги ярим соат кейин ҳатто жуда чарчаган инсон ҳам қайта қувватга тўлади;

• нафас йўллари касалликларида;

• юрак-қон томир касалликларида

Калий миқдорининг юқорилиги сабаб шундай хусусиятларга эга. Юрак соҳасидаги етишмовчиликда хурмо қоқиси унинг фаолиятини рағбатлантиради, уни мустаҳкамловчи восита бўлиб хизмат қилади, узоқ касалликдан сўнг кучларни қайта тиклайди;

• камқонлик, анемияда;

• ошқозон яраси ва саратонининг ривожланишини олдини олиш учун

Пектин ва озуқа толалари ичак перистальтикасини оширади ва шу билан саратон касалликлари ривожланиши олдини олади;

• эркаклик қувватини ошириш учун;

• импотенцияда;

• асаб тизими бузилишида;

• туғуруқ жараёнининг муваффақиятли ўтиши учун

Туғуруқдан кейин организмни қайта тиклаш учун аёлларнинг хурмо қоқиси истеъмол қилиши жуда фойдали. Илмий тажрибаларнинг кўрсатишича, хурмо қоқиси ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида бачадон мушакларини мустаҳкамловчи махсус моддаларга эга. Бу эса нафақат туғуруқни енгиллаштиради, балки туғуруқдан кейин қон кетиш муддатини ҳам камайтиради;

• денгиз касаллиги ва тебранишда;

• шамоллашда;

• ҳомила тушишининг олдини олиш учун;

• капилляр деворларини мустаҳкамлаш учун;

• овқат ҳазм қилишни яхшилаш, ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишни бартараф этиш учун

Хурмо қоқиси овқат ҳазм қилиш учун жуда фойдали, улар овқат ҳазм қилиш тизимига тозаловчи таъсир кўрсатади. Рус олими И.И.Мечников эса ичак бузилишида хурмо қоқиси истеъмолини тавсия қилади;

• кўриш қобилиятини яхшилаш, кўз чарчашини камайтириш учун;

• қон айланишини кучайтириш, юқори қон босимини камайтириш учун;

• кўплаб антибиотикларнинг салбий таъсирини камайтириш учун;

• қаришга тўсқинлик қилиш учун, финиклар умрни узайтиради;

• она сутини витаминлар билан тўйинтириш учун

Хурмо қоқиси истеъмоли она сутини боланинг тўлақонли ривожланиши учун муҳим бўлган кўплаб витаминлар билан таъминлайди ва шу тариқа бола организмида кўплаб касалликларга қаршиликни оширади. Шу боис замонамиз парҳезшунослари ҳомиладор ва болани она сути билан боқувчи аёлларга бу мевани тавсия қилишади;

• милклар қонашини бартараф этиш учун

Хурмо қоқиси таркибидаги минераллар тишлар учун жуда фойдали. У тиш тўқималарини мустаҳкамловчи моддалардан бири ҳисобланади;

• иммун тизимини мустаҳкамлаш учун;

• канцерогенлар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун;

• инфекцияларга чидамлиликни оширувчи тромбларнинг ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтириш учун;

• беқарор ва асаб бузилишидан азият чекувчи болалар учун;

• юрак ва қон босими билан боғлиқ касалликларни бартараф қилиш учун;

• ички қулоқ касалликлари натижасида юзага келувчи шишлар ва бош айланишини даволаш учун;

• қондаги қанд миқдорини тартибга солиш учун;

• организмдан оғир металлар ионларини чиқариш учун;

• ҳомиладор аёлларда депрессия ҳолатини бартараф этиш;

• артритни даволаш;

• оғриқни қолдириш учун;

• ошқозон ости бези саратони касалликлари хавфини камайтириш учун

• организмда моддлар алмашинувини яхшилаш ва қондаги холестерин миқдорини камайтириш учун;

• жигар ва сариқ касалликларини даволаш;

• мушакдаги оғриқларда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ