Бизларни коинот чегарасигача олиб борувчи ҳаво шарларида саёҳат қилишга нима дейсиз?

Ихтиролар 15-11-2016

Умрингизда бир бора бўлса ҳам фазога парвоз қилишни истаганмисиз. Бироқ бу орзуни амалга ошириш барчага ҳам насиб этавермайди. Коинотга саёҳат қилиш — қандай бўлади? Бу саволга энди катта лойиҳаларни ўз ичига олган ҳаво шарлари жавоб бера олиши мумкин. Мазкур лойиҳалар эндиликда бизларни олис юлдузлар томон етаклайди.

Бироқ фазода биз билан осмон мутлақо бошқача кўриниш олади.У аввалгидек тўқ-кўк рангда эмас, деярли қора тусга киради. Қаттиқ ердан кўринмаган юлдузлар, энди минглаб ёғдулар сочади. 

Бу ноодатий парвозда ойналар худди «Юлдузлар жанги»даги самовий кемаларга ўхшаб кетади; «Аэробуслар» ва «Боинглар» эса сиздан анчайин пастроқда учади. Бу имкониятни эса йўловчидарни ердан 32 километр баландликда сайр қилдиришни режалаштирган World View Enterprises компаниясининг ҳаво шарлари тақдим этади.

Ҳозирча Аризона компаниясининг бу лойиҳаси фақатгина синов парвозларини амалга оширмоқда. Илк йўловчиларни эса ҳавога кўтариш режаси келаси йилга белгиланган. 

 

Ҳаво шарлари қачондан бери учирилади?

Ака-ука Райтлар ҳавога илк бор кўтарилгунга қадар авиаторлар фазога чиқишга муваффақ бўлишган. Жак Шарль ва Николя-Луи Робер биринчи марта водородга тўлдирилган ҳаво шарини Парижда 1783 йил декабрь ойида учиришган; ўша куни Шарль шу шарда ўзи учган ва 3000 метр баландликка кўтарилган.

Ҳаво шарлари ХХ аср бошларида самолётлар пайдо бўлиши билан четга чиққан бўлсада, улар биринчи самолётларга нисбатан анча баландроқ учар эди. 1935 йилда капитанлар Орвил Андерсон, Уильям Кепнер ва Альберт Стивенс 22,4 километргача баландликга кўтарилишади — бу эса Ер эгрилигини очиқ кўз билан кўриш учун етарлича масофа эди. Шундан сўнг одамларнинг Ерни самодан туриб ўз кўзи билан кўриш истаги янада ортиб борди.

 

Қандай муаммолар мавжуд эди?


Андерсон, Кепнер ва Стивенс денгизга тушириладиган мосламага ўхшаш босим остида ишловчи капсулада ўз парвозини амалга оширади. Ўн йил ўтгач, 1946 йилда америкалик олим Пол Стапп 100 фоизли кислород билан нафас олиш ҳавода учаётганлар учун бўғилиб қолишдан қочишга ёрдам беришини ҳисоблаб чиқди ва очиқ шарда учган ҳолда бу назарияни текширди. Стаппнинг бу топилмаси тўғри бўлиб чиқди ва NASA астронавтлари ҳозирги кунда ҳам мазкур ҳаво аралашмасидан нафас олади.

1957 йилда Дэвид Саймонс биринчи марта 30 километр баландликга чиқишга эриша олди. Саймонснинг парвози космик учишнинг инсон организмига қандай таъсир кўрсатиши, шунингдек, инсон Ер атмосферасидан ташқарида ҳам яшаб кета олишини текширишдан иборат эди Бунинг учун капсулани немис муҳандиси, кўплаб муваффақиятли ҳаво шарларининг бош архитектори Отто Винцен яратди. Винцен биринчи ҳаётни таъминлаш тизимига асос солди. Винцен ихтиролари инсонларга коинот чеккасигача етиб олиб, Ерга хавфси қайтишига ёрдам берди.

 

Ҳаво шарида коинот чегарасигача парвоз қилиш мумкинми?

 

1999 йилда икки инсон 20 кун давомида дунё бўйлаб тўхтовсиз ҳаракат қилган ҳаво шарида парвоз қилган. Ҳозирги кунга келиб World View ва Испаниянинг Zero2infinity каби компаниялари «коинот чегарасида» сайёҳлик парвозларини амалга ошириш учун режалар тузмоқда, синов жараёнида эса у ерга илмий ускуналар олиб борилмоқда. Zero2infinity йўловчилар билан илк парвозни 2018 йил амалга оширишни режалаштирган.

Сўнгги йил ичида ҳаво шаридага энг шов-шувли парвоз австриялик Феликс Баумгартнер томонидан амалга оширилган. У энг баланд сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди — у Нью-Мексикода ҳаво шаридаги капсула ичидан 36,4 километр баландликда пастг сакраган.

World View компанияси беш йўловчи ва икки экипаж аъзоларини қабул қилишни режа қилмоқда. Бу парвоз 75 000 доллар туради. Икки соат давомида сиз манзарали ойналар орқали Ерни юқорига кўтарилганча томоша қилишингиз мумкин. Бортда ҳаттоки, интернет ҳам мавжуд, шу сабабли сиз бемалол тармоқларга кириш имконига эга бўласиз. Бироқ бу оламшумул саёҳат нархи жуда, жуда қимматга тушади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ