Болага илк смартфонни сотиб олишда нималарни билиш керак?

Психология 3-10-2018

Ўтказилган сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 12-13 ёшдаги болаларнинг (ўрта синф ўқувчилари) 68 фоизида, 14-17 ёшдаги ўсмирларнинг (юқори синф ўқувчилари) 83 фоизида мобил телефонлар бор. Бундан ташқари, мобильник телефон эгалари сони ҳар йили тобора ортиб бормоқда. Яна бир тадқиқот натижасига кўра, учинчи синф ўқувчиларининг 20 фоизи ва бешинчи синф ўқувчиларининг деярли 40 фоизи шахсий мобил телефонлардан фойдаланишар экан.

Бу яхшими ёки ёмон? Мутахассислар тушунтиради.

Ота-оналарнинг болалар ва мобил телефонлар тўғрисидаги 4 та машҳур саволига руҳшунослар Дарлин Свитленд ва Рон Столберг ўзларининг «Болани ўйлашга ўргатинг» китобида жавоб беришади.

Фото: Unsplash

1-савол. Бола смартфон туфайли эътиборсиз бўлиб қолиши мумкинми?

Баъзи тадқиқотлар мобил телефонлар болаларнинг маълумотни қабул қилиш ва қайта ишлаш қобилиятига салбий таъсир қилишини кўрсатган.

Миянинг ўзига хослиги шундайки, биз яқин кунларда содир бўлган воқеаларни яхши эслаймиз.

Агар ўсмир ҳар дақиқада телефонини олиб, хабарлар ёзса, ижтимоий тармоқларга кириб, суратларни томоша қилса, айнан шу ҳаракатлар унинг қисқа муддатли хотирасини тўлдиради. Бу дегани ўсмир унга айтилган маълумотни телефонни қўлига олган заҳоти унутиб юборишини билдиради.

Бунинг олдини олиш учун бола дарс тайёрлаётганида телефон ёнида бўлмаслигига эътибор бериш керак.

Ёдингизда бўлсин, болалар телефон билан банд бўлганида атрофдаги оламдан чегараланиб олади ва унда нима содир бўлаётганини англамайди.

Фото: Unsplash

2-савол: Смартфонлар болаларга ҳаётий тажрибани олишда халақит қиладими?

Ҳозирги болаларнинг мобил телефонларга тобелиги ҳаётий масалаларни ҳал этиш борасида билим олишга кам имконият қолдирмоқда.

Муаммоларни ҳал этиш тажрибасини «ҳаёт мактаби» дейиш мумкин. Бироқ технологияларга тобелик ўсиб келаётган авлодни муҳим тажрибани олишда чеклаб қўяди.

Агар бола смартфонга жуда қаттиқ боғланган бўлса, уни фойдали ва қизиқишларда қўллагани маъқул. Масалан, сизга дўкон манзили ҳақида маълумот керак бўлса, боладан уни топиб беришини сўранг. У фойда келтираётганини ҳис қилиб, техникадан фойдаланади. Ана шу йўл орқали фарзандингиз билан мулоқотда бўлиб, уни мақташ имкони пайдо бўлади.

Фото: Unsplash

3-савол: Хабарлар орқали мулоқот қилиш шунчалик ёмонми?

Матнли хабарлар билан алмашиш – одатий ҳолга айланган. Ота-оналар шу сабабли бу борада кўплаб саволлар беришади. «Фарзандим менга бир ойда 10 мингдан 20 мингтагача хабар юбориши нормал ҳолатми?».

Албатта, мулоқотнинг бу шакли тобора машҳур бўлиб боряпти.

Статистика мана бундай: жами хабарларнинг тўртдан бири дарсдаги машғулотлар вақтида юборилади. Бу болалар хабарларга чалғигани туфайли керакли билим олмаслигини билдирибгина қолмай, дўстлари ёнида бўлса ҳам хабарлар ёрдамида мулоқот қилишларини англатади.

Улар фикрларини дарҳол баён этишни истайдилар. Ҳатто танаффус вақтини ҳам кутмайдилар.

Матнли хабарларни юборишнинг афзалликлари билан салбий жиҳатлари мавжуд эканини фарзандингизга тушунтиришингиз керак.

1-муаммо. Ёзишмаларда суҳбатдош реакциясининг баъзи турларини ҳисобга олиб бўлмайди.

2-муаммо. Матнли хабарлар фойдали кўникмаларни ривожлантиришга ҳисса қўшмагани туфайли афзалликларга эга эмас.

Бу муаммоларни бартараф этиш учун болани ёзишма орқали эмас, табиий мулоқот қилишга рағбатлантиринг. Оилада ўрнатилиши керак бўлган муҳим қоида: энг муҳим хабарларни шахсан етказиш. Масалан, СМС ёрдамида уйга кечроқ келишни айтиб бўлмайди ёки дўстини уйга таклиф қилишга ойдинлик киритиш ҳам шахсий мулоқотда ҳал этилиши лозим.

Фото: Unsplash

4-савол. Болага телефон қачон керак?

Ота-оналар кўпинча «Болага илк мобил телефонни қачон совға қилиш мумкин?» деган саволни беришади. Буни айнан қачон амалга ошириш ва қандай телефонни танлаш қарори оила даврасида муҳокама қилиниши керак. Бу жараёнга болаларни ҳам жалб этишни тавсия этамиз.

Ана ўшанда болага телефон совға қилиш вақти етиб келгани, ундан қайси мақсадда фойдаланиши, айнан қайси модель оила манфаатларига жавоб бериши ҳақида ўйлайсиз.

Ҳар қандай шароитда ҳам телефон ёрдамида янги нарсаларни билиш ва ўрганган нарсаларини оила аъзолари билан ўртоқлашиш имкониятини беринг. Ёдда тутинг, сизнинг телефон билан мулоқот қилиш сценарийингиз болага тақлид учун намунага айланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ