Болага майда харажатлар учун пул беришнинг 5 муҳим қоидаси

Оила 30-05-2018

Агар ўғлингиз ёки қизингизга “кулча” ёки “йўл ҳақи” учун деб пул бераётган бўлсангиз, барини нотўғри қиляпсиз.

Кўпчилик болаларга майда харажатлар учун илк марта 7-8 ёшда, нисбатан мустақилликни талаб этадиган бошланғич синф даврида пул берилади. Бироқ улғаяётган фарзандга унинг  биринчи “шахсий” пулларини бераётганда ота-оналар бир қатор хатоликларга йўл қўядилар. Бу эса майда харажатлар учун бериладиган пуллардан келадиган фойданинг аҳамиятига путур етказади.

Болага қандай қилиб пул бериш, бу орқали фарзандимизни олганини қадрлаш ва уни тўғри сарфлашга ўргатиш кераклигига амин бўлдик. Мазкур ўрганишлар натижасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Пулни онгли тарзда беринг

Кичик миқдордаги пулни бериб, “Бу ошхонадан кулча олишинг учун” дейиш уни ҳисобсиз бериш каби зарарлидир. Ҳар иккала ҳолатда ҳам болада шахсий эҳтиёжларга мустақил масъулият имконияти қолдирилмаяпти. Бунда эҳтиёжларни истиқболлилиги юзасидан турларга ажратиш истаги пайдо бўлмайди. Ахир маблағнинг аниқ мақсади ёки қўшимча нарсалар қатъий белгилаб қўйилган (“кулча”дан бошқа нарсаларга пул етмайди), ёки шартли равишда умумлаштирилган (шартли айтганда, ҳаммасига етади).

Фото: Fotolia

Майда харажатлар учун болага бериладиган пулнинг бош маъноси болага пул билан муомала қилишни ўргатиш – бирламчи ва иккиламчиларини танлаб,  харажатларни режалаштириш, жамғариб бориш. Шунинг учун бола бундай ҳисоб-китобни мустақил амалга оширишни ўргангунига қадар, ҳеч бўлмаганда болага пул беришнинг илк даврида қуйидаги сўзларни айтиш керак: “Эртага сенга қанча миқдорда ва нима учун пул кераклигини ҳисоблаб кўрайлик”.

Бола билан муҳокама вақтида унга бериладиган пул ўз ичига қуйидаги харажатларни қамраб олишини биласиз:

  • Зарурий — бу масалан, йўл ҳақи, мактабда овқатланиш, мактабдаги рад этилмайдиган бошқа харажатлар бўлиши мумкин.

  • Қўшимча — зарурий ва  хурсандчилик ўртасидаги харажатлар. Бу мактаб ошхонасидаги шўрва ва иккинчи овқатга қўшимча ширинлик бўлиши мумкин. Ёки стандарт, арзон ручка ўрнига чиройли авторучкадир. Балки эскириб кетган қаламдон ўрнига янгиси ва ҳ.к. лар бўлиши мумкин.

  • Жамғарма — бу жуда муҳим банд. Ҳар бир бола у ёки бу ўйинчоқ ҳақида орзу қилади: янги қўғирчоқ, скейтборд, футбол коптоги. Жамғарма мисолида бола қандай қилиб орзусига эришиши ва шу йўл билан муваффақиятни қўлга киритиш, тежашни ўргатиш мумкин. Агар ҳар куни 1000 сўмдан йиғсанг, 50 кундан кейин ўзингга қўғирчоқ сотиб олишинг мумкин. Агар 2000 минг сўмдан йиғсанг, масалан ширинликдан тежасанг, қўғирчоқни 25 кунда сотиб оласан.

Бола ўзига берилаётган 5000 сўмга қандай харажатлари мавжудлигини англаса, пул у учун тушунарсиз қоғоз эмас, амалий асбобга айланади.

2. Майда харажатлар учун ҳар ҳафта ёки ҳар ойда бир марта пул беринг

Болага бюджетни юритишни ўргатишнинг энг яхши усули – майда харажатлар учун ҳар куни эмас, ҳафтасига ёки (ўсмирлар ҳолатида) ойига пул беришдир. Табиийки, бу бандга етиб келишдан аввал харажатларнинг тузилишини тушунган, уларни зарурий ва қўшимчаларга ажратиб олган бўлишингиз керак.

Келаётган ҳафта учун олдиндан пул олган ўқувчи мустақил равишда устуворликларни аниқлайди, пул асосий эҳтиёжларига етиши учун уларни масалан қуйидагича тақсимлайди: транспорт чиптаси, мактабдаги тушлик ва майда хурсандчилик учун кетадиган харажатлар каби.

Бола бюджетни эрта сарфлаб юборган бўлса асабийлашманг.

Бу кўпчилик билан содир бўлади: болалар пул билан муомала қилишни ўрганяпти, шунинг учун хатолардан суғурталанмаган. Муҳими – ажратилган маблағдан ортиғини бермаслик. Бир неча пулсиз ўтган кунларда салбий нарсалар содир бўлмайди, бу унга яхши сабоқ бўлади.

Агар болада зарур харажатлар қолган бўлса-ю, улар учун пули қолмаса, қуйидагича йўл тутиш мумкин: ушбу харажат учун қўшимча пулни “қарз”га бериш. Бу пул кейинги сафар бериладиганидан айириб ташланишини айтишни унутманг.

Майда харажатлар учун пулни аниқ айтилган муддатда, вақтли ҳам, кеч ҳам берманг. Агар пулни исталган вақтда ва турли миқдорда берадиган бўлсангиз, бу болани адаштириб юбориши мумкин.

Ребекка Шико, боланинг ривожланиши бўйича британиялик эксперт “Сокин ва бахтли болакай” китоби муаллифи

3. Пулнинг қадрини намойиш этинг

Дастлабки вақтларда болалар майда харажатларни “шунчаки” олишади. Бола улғайгани сари унга қуйидаги фикрни сингдириш керак: молиялаштириш – бу шартсиз ҳуқуқ, ҳатто имконият бўлиб, у кўпинча боланинг ўзига боғлиқ бўлади.

Масалан, фарзандингиз ҳар ҳафтани ноль балансда бошлаб, дам олиш кунларигача майда ҳаражатлар учун пул ишлаши мумкин. Боланинг стандарт мажбуриятларига кирмайдиган уй ишларига ёрдам бериши унинг учун “маош” бўлиши мумкин. Ўз хонасини йиғиштириб қўйишга ҳақ тўланмайди, бироқ бола ювиниш хонаси ёки ошхонани тартибга келтирса, у қўшимча 2-3 минг ишлайди. “Маош” олишнинг бошқа йўли- айтилган балдан юқори баҳо олганлик учун қўшимча пул бериш. Ўқиб берилган, ёки айтиб берилган ҳикоя учун. 10 қатордан ортиқ қаторли боланинг ўзи томонидан ёзилган шеър учун. Ёки кичик болаларга қарашда ёрдам бериш кабилардир.

Фото: 123RF

Сиз ўзингиз ва фарзандингизга маъқул келадиган вариантларни танлаб олишингиз мумкин. Унинг ҳажмини белгилаш, бажаришга интилиш ва бошқа омилларни кўриб чиқишингиз ҳам мумкин. Буларнинг бари болани пул меҳнат ва топқирлик билан ишлаб топилишига ўргатади. Ҳақ тўлаш миқдорини эса келишиб олсангиз бўлади.

4. Шахсий намуна кўрсатинг

Болаларни тарбияламанг, улар барибир сизга ўхшаган бўлишади. Ўзингизни тарбияланг.

Буюк Британия қадимий мақоли

Шахсий намуна – болани—пулни бошқаришгаўргатишнинг яхши усули. Қизингиз ёки ўғлингиз маошингизни қайси харажатлар учун тақсимлаётганингизни кўрсин: коммунал тўловлар, озиқ-овқат, кийим-кечак. Болани оилавий хордиқни режалаштиришда ёрдамга чақириш ҳам мумкин: “Агар ёзда денгизга боришни истасак, ҳар ой мана шунча пул йиғишимиз керак”. Шунингдек, қиммат буюм ва техникани  кредит олиш ёки жамғариб бориш орқали харид қилиш механизмини ҳам тушунтиринг.

5. Хайрияни қўллаб-қувватланг

Пулнинг бир қисмини бола керакли деб ҳисоблаган нарса учун хайрия қилиши мумкин. Ота-она томонидан бу имкониятга диққат қаратилиши лозим. Ахир болалар кимгадир ёрдам бериш ёки баъзи хайрия лойиҳаларида иштирок этиш учун кичик деб ҳисобланади.

Фото: Fotolia

Хайрия ижтимоий жавобгарликни тарбиялашга ёрдам беради. У эса ўз навбатида боладаги масъулият ҳисси даражасини оширади. Келажакда бу омил улғайган ўғил ёки қизнинг пул билан муомаласи ва умуман олганда, унинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ