Бўлажак миллионерлар учун энг фойдали 10 та китоб

Маслаҳат 17-09-2018

Airbnb. Қандай қилиб 3 оддий йигит бизнеснинг янги моделига асос солишди?

Американинг Fortune журнали муҳаррири, юқори технологик компания ва стартаплар бўйича мутахассис Ли Галлахер тунаш учун камтарона жой излаш сервисидан онлайн-гигантга айлана олган Airbnb компаниясининг яратилиш тарихи ва ривожланиши ҳақида китоб ёзди. Галлахер “фирма сири”ни очади ва Airbnb асосчиларининг инқирозли вазиятлардан чиқиш бўйича маслаҳатларини келтиради.

Иқтибос:

Компания асосчилари енгиб бўлмасдек туюлган тўсиқларни босиб ўтишди. Уларга ҳеч ким ишонмасди. Улар қайноқ елим, сармоядорларнинг муздек муносабати, зўриқишлар сабаб уйқусиз тунлар ва ота-она хавотирини бошдан кечирди. Бироқ ҳозир бизнеснинг олий лигасига етиб келишди. Демак уларни олдинда мураккабликларнинг юқори даражаси кутиб турарди”.

 

Тамойиллар

Американинг CIO журнали “Сармоялашнинг Стив Жобси” деб атаган Рэй Далио – инвестицион дунёнинг энг аҳамиятли шахсларидан биридир. 26 ёшида ўз хонадонидан туриб, (яна олти йил нормал офиси бўлмаган) кейинчалик дунёдаги энг йирик фондга айланган Bridgewater Associates хедж-фондига асос солди, унинг ўзи эса жаҳоннинг энг бадавлат ва обрўли кишилари рўйхатидан мустаҳкам жой эгаллади. Унинг сўзларига қараганда, китобни бошқаларга муваффақиятли бўлишга ёрдам бериш учун ёзган. Чунки тамойиллар (ҳам ҳаётий, ҳам иш билан боғлиқ) барини тизимлаштириш, қарорларни тезроқ қабул қилиш ва ҳаёт даражасини ошириш имконини беради.

Иқтибос:

Тамойиллар — бу одам хулқ-атвори асоси бўлган, унга ҳаётда эришмоқчи бўлган мақсадларни қўлга киритиш имконини берадиган фикрлардир. Мақсадга етиш учун уларни турли вазиятларда қайта-қайта ўзгартириб, қўллаш мумкин. Самарали тамойиллар тўпламини муваффақиятнинг яхши китоби билан таққослаш мумкин. Барча муваффақиятли кишилар уларга муваффақиятли бўлишда ёрдам берадиган тамойилларга қараб иш тутади”.

 

Matryoshka. Бизнесни хорижликлар билан қандай юритиш керак

Энди Фрека — америкалик бўлиб, деярли 2 йил давомида Россияда ўз бизнесини юритмоқда. Китобнинг номи муаллифнинг Москвада илк марта харид қилган буюми билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда у россиялик маҳсулот ва хизматлар рамзига айланган. Фрека китобхонни хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни йўлга қўйиш ва жаҳон бозорида ўз бизнесини тўғри тарғиб қилишга ўргатади.

Иқтибос:

Ғарблик мижоз учун шаффофлик жуда муҳим. Шунинг учун бизнесингиз қандай қурилгани борасида истиқболдаги мижозларга максимал батафсил маълумот бериш  - аъло даражадаги йўл. Иш билан боғлиқ масалаларни қандай ҳал қилишингиз ҳақида деталларигача сўзлаб беринг. Бу истиқболдаги мижозлар ишончини шакллантиришда ёрдам беради”.

 

Спецназ усуллари билан бизнесни бошқариш. Бош директорга айланган снайпернинг маслаҳатлари

Брэндон Уэбб ностандарт карьера йўлини босиб ўтди: “денгиз мушуклари” – АҚШ денгиз ҳарбий кучлари элита спецназидан  - Hurricane Group, Inc.шахсий медиа тармоқ эгасигача. Ўз китобида ҳарбий ва бизнес-тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар қандай вазиятларга мослашиш ва муаммоларни ностандарт йўл билан ечиш бўйича маслаҳатлар беради. Бу ерда “муваффақиятли бизнесменларнинг етти тамойиллари” ва кўплаб тадбиркорларнинг тажрибаси тўпланган.

Иқтибос:

Бункерда яшаб бўлмайди. Ташқи дунёдан нафақат хавф балки ёқимли имкониятлар ҳам келади. Кичик фирма эгаси ҳам, майда корхона хўжайини ҳам, якка тадбирдаги тадбиркор ҳам, йирик компания раҳбари ҳам бизнеснинг бошқа соҳалари унинг фаолияти билан боғлиқ бўлмагани сабаб улардан юз ўгириб кетиши мумкин эмас. Балки бугун боғлиқ эмасдир, лекин эртага нима бўлишини ҳеч қачон билмайсан”.

 

Agile: Лойиҳаларни баҳолаш ва режалаштириш

Китоб муаллифи, лойиҳаларни режалаштириш соҳаси мутахассиси Майк Кон китобхонларга ишга agile-ёндашув ҳақида гапириб, бизнес-лойиҳаларни ўз вақтида ва бюджетдан чиқмасдан амалга ошириш учун зарур бўлган инструментларни очиб беради. Кон аниқ мисоллар, амалий тавсиялар, усуллар ва графиклар билан ўртоқлашади.

Иқтибос:

Аgile-режалаштириш маҳсулотни ишлаб чиқишнинг умумий савол – қандай ресурслар билан қандай функцияларга эришиш ва қанча вақт давомида амалга ошириш каби масалаларга оптимал жавобни топишдан иборат.Agile-ёндашув бу саволга муваффақиятли жавоб бериш имконини беради”.

 

Бошқарувнинг Осиёча усули: Хитой, Япония ва Жанубий Кореяда бизнес қандай бошқарилади

Муаллиф Синг Онг Юнинг фикрига кўра, ғарб компаниялари рационаллик ва самарадорлик тушунчалари билан иш кўради, шарқликлар учун эса ахлоқ-одоб кодекси ва ўзаро муносабатлар муҳимроқ. Сингапурлик бизнес-маслаҳатчи ўз китобида бошқарувнинг турли моделлари, муваффақият ва ғарб компанияларининг Осиё бозорларидаги омадсизликларидан мисоллар келтиради. Бу китоб ишбилармонлик маданияти ва Осиёлик ҳамкасблар билан мустаҳкам муносабат ўрнатишни истаганлар учун фойдали йўлбошловчига айланади.

Иқтибос:

Ғарбдаги менежерлар бизнесни юритишнинг шарқий усулларига мослашишлари зарур, Осиёлик раҳбарлар эса ғарбдаги бизнес-амалиётни тушунишлари лозим. Шунинг учун менежерлар кўприклар қуриш ва шарқ ҳамда ғарб амалиётининг энг яхши элементларини ўзаро бирлаштиришни ўрганишлари лозим”.

 

Хайпдан пул ишланг. Қароқчилар, хакерлар, дилерлар ва тартибли жамиятда гапирилмайдиганлардан нимани ўрганиш мумкин

Инновация бўйича мутахассислар Алекс Клэй ва Кира Май Филлипс тадқиқоти марказида хайп иқтисодиёти ётади. Уларнинг фикрига кўра, мазкур усул инновациялар ва ностандарт бизнес-ечимлар топишга ёрдам беради. Муаллифлар китобхона бизнес-тафаккурниинг одатий чегараларидан чиқиб, резонанс мавзуда қандай қилиб пул топиш мумкинлигини ўргатишади. Бунинг учун махсус фалсафани тушунтириб, ўз мақсадларига эришиш йўлида қоидаларни бузадиганлар (шу жумладан, компьютер хакерлари, пранкерлар ёки харобада яшайдиганлар)нинг бешта белгисини тасвирлайдилар: қувватга эгалик, иғвога мойиллик, қатъийлик ва мимикрия (баъзи ҳайвон ва ўсимликларнинг ўз муҳитидан ажратиб бўлмайдиган шакл ва туси).

Иқтибос:

Муваффақиятли тадбиркор бўлиш учун зарур бўлган сифатлар орасида биттаси кескин равишда ажралиб туради: жамиятга қарши хулқ-атворга ўсмирларга хос мойиллик“.

 

PIXAR. Қайта ишга тушириш. Инқирозларга қарши бошқарув бўйича бетакрор китоб

Лоуренс Леви 12 йил давомида у 2006 йилда  Disney’га сотиб юборилгунига қадар Американинг Pixar киностудияси молиявий директори лавозимини эгаллаган. Ўз китобида Стив Жобснинг қўнғироғидан кейин Pixar’да иш бошлагани, кўнгилочар саноатнинг ўзига хослиги, компанияга узоқ йиллар мобайнида гуллаб-яшнаш имконини берган стратегик ва бизнес вазифалар ҳақида сўзлайди.

Иқтибос:

Pixar’нинг яратилиши янги тоғнинг чўққисини итарувчи юқори босим остида тектоник қоплама тагидаги азобли ҳаракатга ўхшарди. Қопламалардан бири инновацияларнинг юқори кучидан иборат эди: олий адабий ва ижодий асарларга интилиш, янги кашфиётлар, компьютер анимациялари ёрдамида уларни етказишга бўлган ҳаракат. Бошқа қатлам эса ҳақиқий ҳаётдаги бошқа қийинчиликларни ўз бўйнига олганди: пул ишлаб топиш, кино чипталарининг сотилиши, ишлаб чиқариш тезлигини ошириш. Бу икки куч бир-бири билан тўқнашар, ер силкинишлари ва кейинги итаришларни юзага келтирарди”.

 

Кўм-кўк океанга ўтиш

INSEAD В. бизнес-мактаби Стратегия ва халқаро менежмент бизнес-назариячилари ва профессорлар Чан Ким ва Рене Моборн “Кўм-кўк океан стратегияси” бестселлери муаллифлари китобхонларни муваффақиятли тадбиркорлик стратегияси билан таништиришда давом этишмоқда. Улар тўлган бозорларда кучли рақобатни енгиб ўтган кўплаб компаниялар тажрибасини ўрганиб, муваффақият учун ижодкорликни ишга солиш ва ишончни мустаҳкамлаш керак, деган фикрга келишди. Тадқиқотчилар сизга, жамоангизга, ташкилотингизга янги бизнес-муҳит – “кўм-кўк океан”га ўтиш имконини берадиган қадам-бақадам амалга ошириладиган қўлланмани ишлаб чиқишди.

Иқтибос:

Биз буни Эйнштейндан кейинги атомлаштириш деб номладик: агар ниманидир бўлакларга бўлиб, майда қисмларга ажратсангиз ва уларни бирма-бир, навбатма-навбат  бартараф этишга диққатни қаратсангиз, ҳатто жуда жиддий бўлиб кўринган муаммо ҳам ақлий ва руҳий жиҳатдан ҳал этиладиган даражага етади.

Агар одамларда таассурот, янги стратегиянгизга ишонч уйғотсангиз, улар ўзгаришларни охиригача олиб боришга ҳаракат қилишади”.

 

Ёпишиш учун қилинган

Бестселлер муаллифи ака-ука Чип ва Дэн Хиз — Стэнфорд университети бизнес мактаби ва Дюк Университети ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш маркази етакчи мутахассиси нима учун баъзи бизнес-ғоялар “жон сақлаб қолиши”, бошқалари эса аксинча экани ҳақида ўз-ўзларига савол беришади. Улар “ёпишқоқ” ғояларни кейс (ўрганиладиган ҳолат) сифатида танлаб олиб, ғояларнинг ҳаётий салоҳиятини хотирада ёпишқоқ назария (Velcro theory of memory; биз аввал билганлар билан солиштириш мумкин бўлган маълумотларни яхшироқ эслаб қоламиз) ёрдамида ошириш усулларини тасвирлашган.

Иқтибос:

Одамларда ўз ғоямизга қандай қилиб қизиқиш уйғотамиз? Биз уларни бошларидан “таҳлил шляпаси”ни ечишга мажбур қиламиз. Уларга ўзимизнинг раҳмдиллигимизни намойиш этамиз. Улар бефарқ бўлмаган нарсалар биз учун ҳам қизиқ эканини кўрсатамиз”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ