Болаларнинг 17 та самимий сўзи

ПОЗИТИВ 30-07-2015

Болалардаги самимийлик ва очиқлик уларга ҳар қандай вазиятдан ўзига хос чиқиб кетишга ва атроф-оламга ўзгача нигоҳ билан қарашга ёрдам беради. Улар биз кутмаган гапларни топишади, кайфиятимизни кўтаришади.  

Ота-оналар томонидан интернетга жойлаштирилган болалари айтган гапларини сиз ҳам ўқинг ва болалик самимиятидан завқ олинг!

***

Яна (4 ёш) туғилган кунида меҳмонлар келиши муносабати билан кийиняпти:

— Ҳозир мен шундай чиройли бўлиб кетаманки, сизларга жуда қийин бўлади.

***

Уч яшар қизим қулоқсизлик қилди, уни уришдим. Қизим таъсирчан эмасми, тезда  кўзчаларига ёш олди, нигоҳларида афсусланиш бор. У мени қучоқлади, кўзларимга қараб, мулойим овоз билан шивирлади: “Дадажон, урушманг! Кечиринг, қайтиб бундай қилмайман”. Мен-чи? Табиийки, мен шу заҳоти эриб, ўзимни босдим. У буни кўрди, қўлчаларини юзимга қўйиб, кўзларимга қараб, табассум билан шундай деди: “Осмонларда учдингизми, соқоллигим?”

***

6 яшар қизим хонасидан ўргимчак топиб олди. У ўзига хона бурчагидан шинамгина ўргимчак тўри тўқиган экан.

Қизим ёнимга келиб:

— Дада, мен ўргимчакка ғамхўрлик қиляпман!

Мен:

— Қандай қилиб сен унга ғамхўрлик қиласан?

Чадо:

— Мен уни ўлдирмаяпман.

***

Қачонлардир болалик пайтим кундалик юритардим. Мен уни доим яшириб қўярдим ва яқинда уни топиб олдим. Ундаги охирги ҳикоя бироз ноқулай вазият ҳақида экан. Ҳикоя сўнггида эса ажойиб хулоса келтирилган:

“Вақтида келиб, зўрға ўтиргандан кўра ҳожатхонага бориб, кеч қолган яхшироқ”.

***

Жияним 8 ёшда. Ундан сўрадим:

— Ким бўлмоқчисан?

— Агростроном!

— Ким, ким?

— Марсга учадиган одамларнинг ҳам нимадир егиси келади.

***

Дўконда Вованинг (4 ярим ёш) кўзи катта қоғоз сочиқ ўрамига тушди. У ҳайратини яширмай, деди:

— Вой-вў мана бу ҳожатхона қоғозининг катталигини қаранг!

***

— Сизлар мен билан қачон ўйнайсизлар-а? Дадам ишдан келиши билан – телевизорга. Онамчи, фақат иш қилгани қилган!

***

Ўғлим Вова кроссворд ечяпти: “Усиз қуймоқ тайёрлаб бўлмайди. 4 та ҳарф, биринчиси “М”. Ва у ҳеч иккиланмасдан ёзяпти: “МАМА”

***

Икки яшар Сашадан сўрашди:

— Қаерга кетяпсан?

— Қум олиб келишга.

— Лекин сен аллақачон келтириб бўлдингку.

— Яна олиб келаман.

***

— Ойи, нега мушуклар одамларга теккач қўлларини ювишмайди?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ