Болаликнинг "Тепа-теп футболи", ёхуд биз маҳаллада шундай ўйнардик

Футбол 12-11-2014

Охирги 15-20 йил ичида футбол анча ўзгаришга учради: янги қоидалар пайдо бўлди, футболга янги қарашлар кириб келди, энди ўйинларда аввалгидек учта эмас, бешта ҳакам ҳаракат қилади, яқин келажакда қизил ва сариқ карточкалардан ташқари оқ карточкалар ҳам жорий қилиниши мумкин. Ҳозирги кунда деярли барча жамоалар қошида футбол мактаблари, ҳар бир шаҳарда футбол академиялари мавжуд.

10-15 йил олдин биз футболни қандай ўйнар эдик? Ушбу фотожамланма орқали биз болаликка қайтамиз. Бир-биридан қизиқ ва ҳаттоки энди кулгули кўринадиган қоидалар, ёзилмаган қоидаларимиз ва ҳолатларимиз бўлганини эслаймиз.

Бундан ташқари дарвоза устунлари ўрнига 2 та мактаб сумкасини қўйиб, ўйинни бошлар эдигу, сумка устидан ўтган тўпларни гол деб ҳисоблаш-ҳисобламаслик ечиб бўлмас даражадаги баҳсли масалага айланар, тўсинсиз дарвоза томонга юқорилатиб тепилган зарбанинг гол ёки гол эмаслигини аниқлаш учун эса, дарвозабонни баланд сакратиб кўрар эдик. 


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ