Боланинг ривожланишида мутолаанинг аҳамияти қандай?

Психология 9-02-2019

Мутолаа – илк ёшдан фарзандларимизга сингдирилиши мумкин бўлган энг фойдали кўникмалардан.

Илмий тадқиқотлар мутолаанинг инсон ақлий соҳасини ривожлантиришдаги фойдасини исботлаган. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

Тил кўникмалари: бола улғайгани сари у билан кўпроқ мулоқот қиламиз. Суҳбат жараёнида янги сўзлардан кам фойдаланган ҳолда бир хил мавзуларга мурожаат этамиз. Мутолаа турли синтактик тузилмалар ва фикрни баён этиш усулларини намойиш этиб, луғат бойлигини оширади.

Билим кўникмалари: мутолаа турли маданият ва қарашлар билан танишишда ёрдам беради. У қизиқишлар доирасини шакллантириб, дунёқарашни кенгайтиради. Бундан ташқари, мутолаа миянинг билим ресурсларидан фойдаланади ва уни ривожлантиради. Ана шу қобилият туфайли сўзлар ва тасвирлар орасида алоқа ўрнатилади, таҳлилий фикрлаш ривожланади. Мутолаа танқидни рағбатлантиради. Болаларни сюжет ва ҳақиқат ўртасидаги алоқани ўрнатишга ундайди. Бундан ташқари, у шахсий фикрни шакллантириш ва диққатни жамлашга ёрдам беради.

Ҳис-туйғулар: мутолаа болага ўзгаларнинг тажрибасини ҳис этиш, шунингдек, китоб қаҳрамонлари қандай туйғуларни бошдан кечираётганини тушунишга ёрдам беради.

Ижодкорлик кўникмалари: мутолаа болага янги олам, ҳақиқат, шунингдек хаёлот ўлчамлари ҳақида билиш имконини тақдим этади. Ана шу йўл билан болада тасаввурий фикрлаш ва хаёл қилиш шаклланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ