Бош оғриғида қандай маҳсулотлар ёрдам беради?

Саломатлик 8-02-2017

Ҳар биримиз бош оғриғи нима эканлигини яхши биламиз. У эрталаб ўзингизни ўнглаб олишга халақит беради, кундузи диққатингизни жамлашни қийинлаштиради, кечқурун эса ухлай олмайсиз, чунки шақиқа (мигрен)дан азият чекасиз. Don'tPanic шу ҳақида мақола тақдим этди.

Қишда бош оғриғи нисбатан кўпроқ кузатилади: доимий чарчоқ ҳис қиласиз, стресс йиғилади, шунингдек нотўғри рацион ҳам таъсир кўрсатади. Дорихоналарда ортиқча пул сарфламанг. Дорилар муаммоларни ҳал қилмайди, шунчаки синдромларни тўхтатади. Парҳезшуносларнинг маълум қилишича, витаминларнинг доимий етишмовчилиги бош оғриғининг асосий сабабидир - қуйидаги маҳсулотларни кундалик рационга киритинг ва шақиқа ҳақида унутинг.

 

B12 витамини ва фолий кислотаси

Авитаминоз стресс ва паришонхотирликка олиб келади. Рационда айниқса В12 витамини ва фолий кислотаси бўлиши муҳим: бусиз доимий шақиқа кафолатланган. Исмалоқ, қовоқ ва лавлаги фолий кислота билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади, товуқ тухуми эса В12 витамини билан таъминлайди.

 

B6 витамини

Қишки рационимизда оғир ва ҳазм бўлиши қийин бўлган егуликлар кўп. Ичакларга оғирлик тушиши ҳам бош оғриғини келтириб чиқаради. Кундалик парҳезга сарҳил сабзавотлар, ловия ва дон маҳсулотларини ҳам киритинг - шунда сиз ошқозонингизни В6 витамини билан қўллаб-қувватлайсиз.

 

D витамини

Яқинда шифокорлар D витаминининг етишмовчилиги организмга қандай таъсир кўрсатишига оид хулосага келишди. Маълум бўлишича, бу витаминнинг етишмовчилиги ишчанлик фаолиятининг пасайиши ва эрталабки бош оғриқларига олиб келар экан. Денгиз маҳсулотлари, тухумлар, дуккаклилар ва тоза ҳавода сайр қилиш бу муаммони бартараф қилади.

 

Темир ва мис

Рационга ловия, ёнғоқлар, денгиз карами, кунжут ва жигар қўшиш керак - шунда сиз организмдаги темир ва мис етишмовчилиги ўрнини  тўлдирасиз. Бу элементларнинг етишмаслиги қон босимининг тушиши ва шақиқага олиб келади.

 

Хулоса

Бош оғриқларидан чарчадингизми? Очиқ ҳавода сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва кераклича дам олиш бош оғриғини энг қиммат дорилардан-да тезроқ ва самаралироқ даволайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ