Браузерда кўп сонли ҳаволалар билан ишлашнинг осон йўли

Софт 15-04-2015


Xabardor.uz: Браузерлар компьютерда олиб борадиган фаолиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Жуда кўплаб ҳаволаларни очишимизга тўғри келади, шунинг учун улардан қай бири бизга кераклигини аниқлашда адашишимиз мумкин. Ушбу муаммонинг ечими жуда осон: бизнинг маслаҳатларимизга амал қилиб кўп сонли ҳаволалар билан ишлаш бўйича моҳир профессионалга айланасиз.

Браузерлар биз учун компьютерда энг тез ишга тушадиган дастурдир. Улардан мусиқа тинглаш, фильм томоша қилиш, почтани текшириш ва бошқа мақсадларда фойдаланамиз. Браузерлар деярли ҳар ҳафтада янгиланишига қарамасдан, муаммолар етарли. Улардан бири кўп миқдордаги ҳаволалар билан ишлашнинг ноқулайлигидир.

Аслида ҳаволалар билан ишлаш бу латифадаги ҳолатга ўхшаш. Сизга мушуклар ёқмайдими? Демак, сиз уларни тайёрлашни билмайсиз. Ҳаволалар билан ишлашни ўрганиш лозим ва бунинг учун браузернинг тегишли функциясидан фойдаланиш кифоя. Шундай қилсангиз, олдин бу функциясиз қандай яшаган эканман, деган фикрга келасиз.

 

Клавиатурадаги қисқартмалар (хоткейлар)

Тезкор клавишлар – ҳаволалар билан ишлашнинг жуда осон усулидир. Айниқса, ҳаволалар жуда кўп бўлганида шунақа митти бўлишадики, уларнинг устига клик босиш жуда ноқулай бўлиб қолади.

Ctrl + Tab — ҳаволалар орасида ўнг томонга ҳаракатланиш

Ctrl + Shift + Tab — ҳаволалар орасида чап томонга ўтиш

Ctrl + W / Cmd + W на Mac — фаол ҳаволани ёпиш.

Бу ҳаволалар орасида тез ҳаракатланиш имконини берувчи бир неча комбинациялар холос. Клавиатура қисқартмалари жуда кўп. Улардан баъзилари сизга ҳаволаларни бошқаришда сичқонча ўрнига клавиаурадан фойдаланиш имконини беради.

 

Очиқ ҳаволаларни ёдда сақлаш

Браузердан бошқа дастурларга ўтганда тўсатдан браузерни ёпиб юбориш эҳтимоли бор, у ҳолда ҳаммасини қайтадан очишингизга тўғри келади. Қандай ҳаволалар очиқ бўлганини эслаб қолган бўлсангиз яхши, аммо акс ҳолдачи? Бундай “бош оғриғи”дан сизни браузернинг махсус функцияси қутқариши мумкин, у ҳаволаларни ёпишингиздан олдин қайсилари очиқ бўлганини эслаб қолади.

Мазкур функцияни ишга туширинг ва келажакда ортиқча ишдан ўзингизни озод этасиз:

Google Chrome: Созлагичлар → Бошланғич гуруҳ → Ишни келган жойидан давом эттириш;

Firefox: Созлагичлар → Асосийлари → Firefoxни ишга тушириш Firefox → Олдинги сафар очилган ойна ва ҳаволаларни кўрсатиш. 

Apple Safari: Созлагичлар → Асосийлари → Safari стартда очилади → Safari → Сўнгги сеансдаги барча ойналар

 

Ҳаволаларни танланганларга қўшиш

Кейинроқ яна қайта ишлаш мақсадида очиқ ҳаволаларни тезкор равишда сақлаш усулларидан бири – улар учун (закладка)ларда алоҳида папкага жойлаштиришдир. Бунинг учун сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, “Ҳаволаларни танланганларга киритиш” пунктини танланг. Пунктнинг номланиши турли браузерларда фарқланиши мумкин, аммо сизга керакли пунктни топиш жуда осон. Натижада закладкаларда керакли сайтлар манзили ёзилган папка пайдо бўлади. Кейин мазкур папка устида ўнг тугмани босинг, “Барча ҳаволаларни очиш” пунктини танланг – барча ҳаволалар яна очилади.

 

Браузернинг алоҳида ойналари ҳаволаларини саралаш

Ким браузернинг барча ҳаволалари битта ойнада бўлиши керак деб айтган? Сиз ҳаволаларингизни турли ойналар бўйлаб саралашингиз мумкин. Масалан, барча ҳаволалар ягона лойиҳага тегишли бўлса, уларни ягона браузерга ўтказишингиз мумкин, кўнгилочар сайтларни эса яна бир ягона браузер ва ҳ.к. Ҳаволани иш столининг бўш жойига суриб олиб келинг ва сизда янги ойна очилади. Яна бир усули – жўнатма устига сичқонча ўнг тугмасини босиб, рўйхатдаги “Янги ойнада очиш” танланг.

 

Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаволаларни танлаш

Турли функцияларни бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаволалар билан амалга оширишингиз мумкин. Аммо бунинг учун мазкур ҳаволаларни танлаш керак. Ctrl клавиши ёки (Macда Cmdни танланг) ва айнан шу онда зарур бўлган ҳаволани танланг. Ана энди сиз уларни ёпишингиз, қайта юклаш ва ҳ.к.ларни амалга оширишингиз мумкин.

 

Ҳаволаларни мустаҳкамлаш

Замонавий браузерлар “Ҳаволаларни мустаҳкамлаш” деб номланган ажойиб функция мавжуд. Агар у ёки бу ҳаволаларни очиқ ҳолда қолдирсангиз, бу жуда қулай. Масалан, Gmail ёки мусиқа хизмати билан боғлиқ ҳавола бўлиши мумкин.

Ҳаволани мустаҳкамлагандан сўнг, уни ёпиш қийин бўлиши мумкин ва ҳаволалар панелида камроқ жой эгаллайди. Бунинг учун ўнг тугмани босинг ва рўйхатдаги керакли пунктни танланг.

 

Ёпиқ ҳаволани қайта тиклаш 

Баъзида ёпиб қўйишни истамаган ҳаволани кутилмаганда ёпиб юборишингиз мумкин. Мазкур ҳаволани қайтадан очиш учун браузер тарихига кириб мазкур сайтни топишингиз керак. Ёки унинг ўрнига Ctrl + Shift + T (ёки Cmd + Shift + T Macда, Chrome ва Firefox ва Cmd + Z Safariда) клавиш қисқартмасидан фойдаланишингиз мумкин. 

 

Firefoxдаги ҳаволалар гуруҳи

Деярли беш йил мобайнида дастурчилар Firefox браузерига “Ҳаволалар гуруҳи” ёки “Панорама” деб номланган ажойиб функцияни киритишди. Улар юқорида тасвирланган трюкларни бажаради. Фақат бу ерда улар жуда чиройли кўринишда бажарилган, ойналарни кўпайтириш шарт эмас. Бир неча кликлар билан бошқа дастурга ўтишингиз ёки аксинча ишдан кейин кўнгилочар дастурлардан фойдаланишингиз мумкин. Ҳаволалар гуруҳини ишга тушириш учун Ctrl + Shift + E ёки Mac да Cmd + Shift + E клавиатура қисқартмаларидан фойдаланишингиз мумкин.

Умид қиламизки, ана энди браузернинг кўп миқдордаги ҳаволалари билан ишлашингиз янада осонлашади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ