Британ спортчиси экология учун 9000 километрни сузиб ўтади

Бокс 10-11-2014

2014 йил охирида британ сузувчиси Бен Лекомт Тинч океани орқали ўзи учун рекорд масофани сузиб ўтади. Унинг бу мардонавор иши намойишидан йиғилган пулнинг бир қисми глобал исиш муаммосига қарши кураш билан шуғулланадиган “The Climate Group” экологик ташкилоти эҳтиёжларига сарфланади. Спортчи бу ишини болалари учун яхшироқ, тозароқ келажакни хоҳлаши билан изоҳламоқда.

пловец-стаер Бен Лекомт

Бен Лекомт бировнинг ёрдамисиз Атлантика океанини сузиб ўтган тарихдаги биринчи сузувчи ҳисобланади. 1998 йилда қайд этилган биринчи рекордини у отаси ва бошқа саратондан азият чекаётган беморларга бағишлаган эди. Узунлиги 6 минг километрга етган бу саёҳатда унга сузувчидан акулаларни ҳуркитиб турган елканли қайиқ ҳамроҳ бўлган. Ўшанда Лекомт саёҳатини 73 кунда тамомлашга муваффақ бўлган эди.

Янги саёҳатда Токиодан Сан-Францискогача сузиш режалаштирилган. Бунинг учун Бен уч йилдан кўпроқ вақт давомида машқ қилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ