Британиялик уддабурон тадбиркор Пекиннинг ифлосланган ҳавосини банкаларда сотмоқда

Ажабтовур воқеалар 30-10-2016

Хитойда яшовчи британиялик тадбиркор ғаройиб совғаларни сотади. Уларнинг орасида Пекин шаҳрининг ифлосланган ҳавосининг банкаси мавжуд. Доминик Жонсон-Хилл - Пекиндаги кийимлар дўкони эгаси бўлиб, у яқин кунларда бу ғояни амалга оширишни бошлади. Пекин ҳавосининг бир банкаси уч долларга яқин туради. 

Ўтган йилда ҳаво ифлосланишининг энг максимал кўрсаткичи аниқлангандан бери, хитойликлар Канада ва бошқа мамлакатлардан келувчи тоза ҳавони сотиб олишни бошлашган. Жонсон-Хилл эса бу ғояни "тескари" қилишга қарор қилди.

Мен жуда ҳам ҳайратландим, маҳсулотни сотувга қўйилгандан буён, одамлар бир неча минг банкаларни сотиб олишди, - дейди Жонсон-Хилл. 

Бизнесмен шуни таъкидладики, у кунига юздан ошиқ Пекин ҳавоси тўлдирилган банкаларни сотмоқда. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ