Бу автомобиллар қимматлигидан ақл шошади

Техника 8-05-2017

Балки, сиз Bugatti Chiron энг қиммат машина деб ўйларсиз? Агар шундай фикрда бўлсангиз, янглишасиз. Қуйидаги автомобиллар шинасининг пулига ҳатто бир нечта автомобил харид қилиш мумкин! Демак, танишинг, тарихдаги энг қиммат автомобиллар рўйхати. Улар орасида фақат “Феррари”лар эмас, албатта.

 

Ferrari 250 LM

Ушбу модел Ле-Мандаги пойга, аниқроғи ғалаба учун ишлаб чиқилган. У илк ўрта моторли Ferrari автомобилларидан бири ҳисобланади. 250 LM 1965 йилги 24 соатлик пойгада 1- ва 2-ўринларни эгаллаган. У ўшанда прототиплар йўналиши бўйича қатнашган, чунки GT таснифига кириш учун 100 дона шундай машина ишлаб чиқариш зарур бўлган, Ferrari бу автомобилдан атиги 32та ишлаб чиқарган. Суратдаги нусхаси 2015 йили 17 миллион 600 минг долларга сотилган.

 

Ferrari 250 GT LWB California Spider Competizione

Spider Competizione –Ferrari фирмаси ишлаб чиққан ноёб ва чиройли родстерларидан биридир. Ундан тиги 9 дона ишлаб чиқилган. Уларнинг ҳар бири пойгаларда ажойиб натижаларни кўрсатгани эътиборга олинса, қиймат кўтарила бошланади. Суратдаги машинанинг юрган масофаси деярли пойгаларга тўғри келади. Шу билан бирга, турли кўргазмаларнинг мукофотларига эга. Нархи ҳам шунга яраша – 18 миллион 150 минг доллар. 

 

Ferrari 375-Plus Spider Competizione

Энг қиммат машиналардан бири бўлган Ferrari 375-Plus Spider Competizione Mille Miglia пойгасида иштирок этиши учун махсус ишлаб чиқилган. Бироқ, 1954 йилги мусобақада иккинчи ўринни олган. Шунга қарамай, ушбу машинанинг янги эгаси унинг учун 18,4 миллион долларнинг баҳридан воз кечган.

 

Ferrari 250 GT SWB California Spider

Қисқа асосли 250 GT SWB California Spider шундоғам ноёб автомобиллар сирасига киради. Ушбу қизил родстерни бемалол ўзига хос дейиш мумкин, чунки у Францияда деярли юрмаган ҳолда топилди. Унинг эгаси Роберт Бейллон ажойиб автомобилни шахсий музейида намойиш этган, унинг вафотидан сўнг, музей қисқартирилган, машиналарнинг сезиларли қисми кимошди савдосига қўйилган эди. California 2015 йилда 18,5 млн доллар эвазига янги эгасининг мулкига айланди. 

 

Alfa Romeo 8C 2900B Lungo Spider

Ҳа, ноёб спорт машиналари орасида фақатгина Ferrari қиммат турмайди. Alfa Romeo 8C 2900B Lungo Spider машинасидан атиги 12 дона ишлаб чиқарган бўлиб, бугунги кунгача бир неча донаси етиб келган. Lungo Spider учун 8С модели асос бўлган. У бир қаторли 8 цилиндрли, 2,9 л ҳажмли двигател билан жиҳозланган. Кузовини Touring ательеси усталари ишлаб чиқишган. Унинг харид қилишга уриниб кўриш учун сизда камида 19 миллион 800 минг доллар бўлиши керак. 

 

Jaguar D-Type

D-Type 1955 ва 1957 йилларда Ле-Манда ўтказилган бир кунлик пойгалар ғолиби бўлган эди. Суратдаги модел 1956 йили Шотландия пойгасида Ecurie Ecosse жамоасиад иштирок этиб ғалаба қозонган. Кейинчалик, уни автомобил коллекционери харид қилган. Эндиликда, унинг нархи 21 миллион 780 минг долларга тенг экани айтилмоқда. 

 

Ferrari 275 GTB/C Speciale

Ferrari’нинг автоспортга муҳаббатини тасдиқловчи яна бир намуна. Бироқ, у мусобақаларда бирор марта ҳам иштирок этмаган. Шу сабабли, экспертлар унинг бу қадар қиммат туришини изоҳлай олишмаяпти. Балки, ажойиб алюминий кузови, 3 литрли V12 мотори ва кам юргани эътиборга олингандир. 275 GTB/C Speciale кимошди савдосида 26 миллион 400 минг долларга сотилди. 

 

Ferrari 275 GTB/4 S NART Spider

Ўтган асрнинг 50-60 йилларида АҚШда бўлиб ўтган мусобақаларда ҳамда оддий йўлларда ҳаракатланиш учун North American Racing Team (NART) жамоаси Ferrari фирмасига бир нечта пойга ва оддий машиналарга буюртма берди. Қизил 275 GTB/4 S айнан оддий йўллар учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилган. Кейинчалик, родстерни Стив МакКуин харид қилиб, «Томас Краун фириби» фильмида ўз машинасини бошқариб, суратга тушган. Эндиликда, ушбу тарих вакили 27 500 000 доллар туради. 

 

Ferrari 290 MM

1956 йилги Mille Miglia пойгасида ғалаба қозонган бу қизил машинада ўз даврининг иқтидорли пилоти Хуан Мануэль Фанхио иштирок этган. Шунга кўра, бундай машина арзон турмаслиги аниқ. Дунёда бу машинадан атиги 4 дона бўлиб, энг қиммати суратдаги автомобилдир. Унинг бугунги кундаги энг паст қиймати 28 миллион 50 минг доллар туради.
 

Mercedes W196

Энг қиммат болидлар учлигини 1954 йилда Германия ва Швейцария Грин-приларини қўлга киритган Хуан Мануэль Фанхио машинаси бошлаб беради. «Кумуш ўқ» 2013 йилда 29 млн 600 минг доллар эвазига ўзининг янги эгасининг мулкига айланган эди. Бу пул эвазига улкан Wider яхтасини харид қилиш, қайтимига яна Mercedes-AMG GT R машинасидан 6 донага яқин харид қилиш мумкин.

 

Ferrari 335 Sport Scaglietti

2016 йила қизил Ferrari 355 Sport Scaglietti тарихдаги энг қиммат иккинчи автомобил бўлгани билан соҳа ихлосмандларининг эътиборини тортди. Машина сўнгги 40 йил мобайнида бир кишига қараган, аввалроқ, Питер Коллинс ва Морис Трентиньянлар пойгаларда айни машинани бошқаришган. У Mille Miglia пойгасида қатнашганида Вольфганг фон Трипс бошқарувида бўлган. Шундай бой тарихга эга автомобиль 35 миллион 700 минг долларга баҳоланган. 

 

Ferrari 250 GTO

Ҳа, дунёда Ferrari 250 GTO моделидан бошқа энг кўп қидирилган ва ноёб автомобиль йўқ. У ўзи иштирок этган деярли барча пойгаларда етакчи бўла олган. 250 GTO машинасидани атиги 39 дона ишлаб чиқарилган. Уларнинг бугунги кунгача етиб келганлари бир неча миллионлар туради. Кимошди савдосида сотилган машиналар орасида энг қиммати сифатида эса Жо Шлессер, Паоло Коломбо ва Анри Орейелар бошқарган автомобиль бўлиб турибди. Унинг нархи оз эмас, кўп эмас, нақд 38 миллион 115 минг доллар туради. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ