Бу давлатларга борсангиз афсусланмайсиз

Саёҳат 12-01-2016

Сайёрамизда шундай жойлар борки, бу жойларни ҳар бир киши кўриши лозим. Қуйидаги рўйхатда ана шундай жойлар келтирилган.

Ботсвана

Марказий Калахарининг ёввойи табиати, арслонлар оҳуларни қувиб юрадиган қўриқхоналар; Окаванго дарёси: Ботсвана саргузаштларни бошингиздан кечирадиган жой бўлиш учун барча имкониятларга эга.

 

Бразилия

Рио-де-Жанейро ҳар бир сайёҳнинг рўйхатида бўлиши даркор. Бразилия қарама-қаршиликлари билан кишини ҳайратга солади: улкан шаҳар Амазонканинг ўсимлик ва ҳайвонот олами билан ажралиб турадиган тропик ўрмонлари билан чегарадош. 

 

Хорватия

Бу давлатни бежизга «Кўҳна Европанинг марвариди» деб аташмайди. Загребнинг қадимий маркази Вена ва Будапештнинг тошли кўчалари билан баҳслаша олади, бу мамлакатнинг черковлари, саройлари, майдонлари шу даражада муҳташамки, уларни унутиш қийин.

 

Эквадор

Эквадор ҳар қандай сайёҳни ўзига мафтун этадиган давлат. Бу ердаги афсоналар бугунги ҳаёт билан қоришиб кетган.

 

Миср

Бу ерда пайдо бўлган тамаддун ҳалигача бутун дунё тадқиқотчиларини ҳайратга солиб келади. Маҳобатли эҳромлар, сирли Сфинкс, кенг саҳролар ва Қоҳира кўчалари кишини мафтун этмай қўймайди.

 

Индонезия

Индонезия ўзининг пляжлари билан донг таратган. Лекин бу ерга фақатгина пляж учун келиш нотўғри. Жакартанинг тор кўчалари ўзида кўплаб жумбоқларни яширган, будда ибодатхоналари эса чексиз ўрмонлар бағрида қад кўтарган.

 

Ҳиндистон

Бу мамлакатда кўрган-кечирганларингиз бир умр ёдингизда қолади. Бу ерга биргина Тож Маҳални кўриш учун ҳам келсангиз арзийди.

 

Руанда

Вирунга тоғлари дунёнинг буюк мўъжизаларидан бири саналади. Руанда миллий паркларида асрлар давомида яшаб келаётган жониворларни ўз қўлингиз билан силаб кўришингиз мумкин.

 

Жанубий Африка

Виктория шаршараси, Вайнлендс буруни, Кейптаун: Жанубий Африка битта саёҳатнинг ўзида кўплаб таассуротларга эга бўлишни истаганлар учун энг яхши жой.

 

Испания

Мадрид Испания бўйлаб саёҳат қилиш учун бошланғич нуқта. Севилья ва Барселонадаги иншоотлар, тоғлар бағридаги ибодатхоналар, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги — бу мамлакатнинг афзал жиҳатларини тўхтовсиз санаш мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ