Бу кодни ҳеч кимга ошкор қилманг!

Интернет 4-06-2018

"Бу кодни ҳеч кимга ошкор қилманг!" - гап бир марталик код ва пароллар ҳақида борганда бу шу қадар табиий жавобдек туюладики, уни ҳар сафар такрорлашга ҳожат йўқдек гўё. Бироқ ҳар хил вазият бўлади, деб ёзади Касперский лабораториясининг интернет таҳлилчилари.

Ёрдам ҳақидаги мулойим мурожаат

Фишингга шундай мисол келтириш мумкин. Инсон тахминан қуйидаги мазмундаги SMS-хабарни олади:

"Хайрли кун, сиз мени танимайсиз, лекин сизнинг телефон рақамингиз бир пайтлар менга тегишли бўлган. Эски рақамимга боғланган эски аккаунтларимдан бирини логинлашга уриняпман, бироқ у эски рақамимга борган фаоллаштирув кодини талаб қилмоқда. Шу код келганда уни менга юборишингизни илтимос қилсам, сизга ноқулайлик туғдирмайманми? Олдиндан катта раҳмат".

Агар телефон рақамидан узоқ вақт фойдаланилмаса, уяли операторлар ҳақиқатда уни ўчириб қўйишади ва бошқа одамга сотиб юборишади — шундай экан, сизнинг рақамингизнинг қачонлардир бошқа эгаси бўлганлигига ишонасиз, айниқса, рақамни яқиндагина олган бўлсангиз.

Агар илтимоснома етарлича ақлли тилда ёзилган бўлса, ишончли кўринади - хушмуомала инсонга ёрдам беришга тайёр ғамхўр кишилар кодни йўллашга ваъда беришади. Код келгач, уни хабар муаллифига юборишади, у эса бунга жавобан самимий миннатдорчилик билдиради. Аслида эса улар бу инсонга ўз аккаунтларига кириш имконини берган бўлишади.

Аккаунтларни қўпол равишда бузиш ёки аслида нима рўй берди

Эҳтимол, бу қачонлардир сизнинг рақамингиз тегишли бўлган ва ҳақиқатда айни дамда ёрдамингиз керак бўлган инсон бўлиши мумкин. Бироқ бундай эҳтимол жуда кам. Бу аслида фишинг бўлганлигига оид эҳтимол кўпроқ. Яна нима ҳам рўй берган бўлиши мумкин?

Ёвуз ниятли кимса тармоқ кенгликларида маълум бир электрон почтаси ва телефон рақами бир-бири билан боғлиқ экани ҳақидаги маълумотга дуч келади - бу эса сизнинг телефон рақамингиз ва манзилингиз бўлади. Агар Yahoo, Twitter ёки LinkedIn'да (ёки сўнгги бир неча йилда маълумотлар тарқалиши қайд этилган юзлаб сервислардан бирида) сизнинг аккаунтингиз бўлган бўлса, телефоннинг маълум бир рақами сизнинг почтангиз билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотни топиш қийинчилик туғдирмайди.

Шундан кейин ёвуз ниятли кимса сизнинг почтангизга киришга қарор қилади, бунинг учун унга пароль керак бўлади. Сервис сизнинг телефон рақамингизга кодни йўллайди, сиз айнан шу кодни у инсонга йўллаб, аккаунтларингизга кириш имконини берасиз.

Бу ишга киришишдан аввал фирибгар юқоридаги мазмундаги мактубни йўллайди. Код атиги бир неча дақиқа иш беради, яъни фирибгар уни тезроқ йўллашингиз учун бунга сизни маънавий жиҳатдан тайёрлайди.

Почтангизга кириш имконини қўлга киритган фирибгар бу почтага боғланган барча аккаунтларингиз паролларини хотиржам тиклайди - ижтимоий тармоқларда, бошқа почта сервисларида, онлайн-ҳамёнларда ва ҳ.к. Паролни тиклашга доир ҳавола почтага келади - қарабсизки, фирибгар барча аккаунтларингизга кириш имконини қўлга киритади. Сиз эса йўқ...

Шунинг учун илтимослар ҳарчанд ишончли кўринмасин, ҳеч қандай ҳолатда SMS-хабар тарзида келган тасдиқлов кодларини йўллаш ёки ошкор қилиш мумкин эмас. Биргина кодни ошкор қилиб, деярли барча тармоқларга кириш имконидан маҳрум бўлиш мумкин.

Аккаунтларингиз ўғирланишига йўл қўймаслик учун нима қилиш керак?

- Ҳеч қачон ҳеч кимга тасдиқлов коди бўлган SMS-хабарларни йўлламанг. Бу кодлар - уларни йўллаган сервисга сиз - бу сиз эканингизни тасдиқловчи асосий маълумотлар;

- Имкон қадар ҳамма ерда икки омилли аутентификацияни ёқинг. Ҳатто сизнинг электрон почтага кириш имконингиз ўғирланса ҳам, бу ҳеч бўлмаганда қолган аккаунтларни ўғирлашга йўл қўймайди;

- Барча қурилмаларингизда, жумладан мобил қурилмаларингизда ҳам ҳимояланган қарорларни қўлланг. Масалан, улар SMS-хабарлардан кодларни ўғирлай олувчи троянларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ