Бу йигит ҳар қандай компания қизиқиш билан очиб кўрувчи антиқа резюмени ўйлаб топди

Маслаҳат 12-10-2016

25 ёшли Лукас Уила (Lukas Yla) иш берувчиларни ўз резюмеси билан қизиқтиришнинг энг ноодатий йўлини топди.

Йигит ўзининг азалий орзусига эришиб, Вильнюсдан Сан-Францискога кўчиб ўтди ва у ерда иш қидиришига мажбур бўлди. У АҚШда рақобат анчайин баланд эканлигини тушуниб, ўзи учун бутунбошли маркетинг кампаниясини ўйлаб топди.

Лукас ўзига Сан-Францискодаги энг катта курьерлик компанияларининг ишчилари кийиб юрадиган футболкани чиқарди.

Кейин кулчали бир неча қутиларни сотиб олди ва ичига қуйидаги хабарни ёпиштирди:

Шундан сўнг Лукас ўзи ишлашни истаган компанияларга қутиларни шахсан ўзи етказиб берди.

Олдиндан у мазкур компанияларга ишга жойлаштириш учун масъул бўлган ходимлар томон тўғридан-тўғри йўлни топиб берувчи айрим тадқиқотлар ўтказди. Мана шундай астойдил йўл билан Лукас ўз резюмесини исталган компанияга керакли бўлишини таъминлай олди. Сабаби, компаниянинг зарурий ишчилари барибир машҳур қандолат қутисини очиб кўриши аниқ эди.

Ҳозирги кунда Лукас турли компанияларга 40дан ортиқ қутини етказиб берди ва ўз резюмесига 10дан зиёд жавоблар олишга муваффақ бўлди. Айни дамда у бир неча компанияларда суҳбатлашиш босқичидан ўтмоқда. 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ