Bugatti барчани ҳайратлантиришда давом этаяпти

Техника 25-02-2015

Bugatti компанияси ҳисоб бўйича 450-гиперкар “Veyron”нинг сотувини амалга оширди. Бу сўнггиси эди. Машина исми ошкор этилмаган Яқин Шарқлик харидор томонидан сотиб олинган. Бундан олдин эса, у март ойида Женевада бўлиб ўтадиган шоуда биринчи экземпляр билан бирга намойиш этилади.

Тарихда илк бор “La Finale” деб ном олиши кутилаётган очиқ гиперкар “Grand Sport Vitesse” ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлиб қолди. Аммо у ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилганича йўқ. Французлар автомобилнинг тизерини кенгайтиришган холос. Ташқи кўринишдан ҳамда бошқа элементлари жиҳатидан машина гиперкар талабларига тўлиқ жавоб бера олади.

Илк бор кузовли “купе”га эга Bugatti Veyron 2005 йилда чиқарилганди. Унга 1001-кучли саккиз литрли, тўрт трубинали агрегат W16 ўрнатилган эди. Кейинчалик ишлаб чиқарувчи “Super Sport”нинг модификациясини яратди. У 1200 от кучига эга двигатель билан таъминланган эди. (Энг яхши лаҳзада 1500 Нм).

2012 йилда эса очиқ кўринишли, 1200 от кучига тенг қувватга эга гиперкар –“Veyron Grand Sport Vitesse” ишлаб чиқарилди. Бу “Вейрон” дастлабки 2,6 сония вақт ичида ўз тезлигини 100 км. га чиқариши мумкин эди. Унинг максимал тезлиги соатига ёпиқ том билан 407 км. ни, очиқ том билан эса 349 км. ни ташкил этади.

Айни дамда Bugatti компанияси “Вейрон”нинг издоши сифатида кўрилаётган “Chiron” версияси устида иш олиб бормоқда. Французлар бешта ана шундай прототип устида синов ишларини бошлаб юборишган. Тарқатилган хабарларга қараганда “Широн” гибрид қурилма асосида 1500 от кучига эга бўлиши мумкин. 

Шамол тезлиги

Ер юзидаги томсиз энг тезюрар автомобилнинг суратлари

ГИПЕРСПОРТ

Bugatti Veyron соатига 430 км. тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Xabardor.uz / Графф тайёрлади.

ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ:

“Mercedes-Benz G-Class” янги “йўл танламас”

Миллион долларлик “Mercedes-Benz”

Mercedes-Benz тарихидаги энг ажойиб автомобиль

Тюнингдан кейинги автомобиллар

Йўл танламас Rolls-Royce



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ