Буларни ўқигач, пиёда юришни истаб қоласиз

Саломатлик 8-02-2017

Пиёда юриш ва унинг фойдали жиҳатлари бўйича жуда кўп ёзилган ва буни деярли барча яхши билади. Аммо барча нарсада тартиб бўлганидек, бу ишда ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалар мавжуд. Бу ҳақда Mehrob.uz ёзмоқда. Қуйида пиёда юришнинг еттита энг муҳим қоидасига тўхтаб ўтилади.

10 дақиқа: гипертония безовта қилмайди
Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

15 дақиқа: бадантарбия
Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз!
Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни, албатта, хурсанд қилади. Яна чекишни ташлашни истаганлар, хумор тутганда, 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

25 дақиқа: кайфиятингиз кўтарилади!
Тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда, ёлғиз ёхуд кўнгилга яқин инсонингиз билан атиги 25 дақиқагина сайр қилсангиз, ширин хотираларни эслайсиз, қалбингиз янги ва эзгу орзуларга тўлади. Натижада, ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.

35 дақиқа пиёда юрганда...
Тушкунликни енгиш учун вақтингизни аяманг! Ахир сиздан нима кетди? 35 дақиқа тоза ҳавода сайр этсангиз бас!

45 дақиқа: шамоллашга йўқ деймиз!
Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

60 дақиқа: юракка фойда
Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ