Бургернинг ҳақиқий “қироли” ким?

Биласизми? 1-10-2018
Фото: Pixabay

Бугун кимни гамбургер ёки бургер билан лол қолдириш мумкин? Бундай одам Ер юзида топилмаса керак. Бироқ кулинариянинг бу ижод маҳсули қаердан келиб чиқди? Тез тайёрланадиган егуликлар тарихи билан таниш бўлганлар учун гамбургер – бургер турларидан бири экани янгилик эмас.

Аниқланишича, нафақат Америка, балки дунё фастфуди қироли – бургернинг тарихи чалкаш. Кулчалар ўртасига солинган котлетлардан иборат бутерброд пайдо бўлишига америкалик, немис ва бошқа халқлар ўз ҳиссаларини қўшишни исташган.

Аслида егуликни тез ва қулай ҳазм қилишни ким ўйлаб топди? Бифштексни йўлда кетаётиб ейиш ечими қандай пайдо бўлди?

Фото: Pixabay

«Гамбургер» номидан бошлаймиз. Бу сўз Гамбург немис шаҳрига ўхшаб талаффуз этилишини рад этишдан маъно йўқ. Кулинар фаолият тарихчиларининг фикрига кўра, бу таомнинг рецепти Америкага германиялик эмигрантлар билан кириб келган: Европанинг бу мамлакатида анча вақт олдин қовурилган гўшт ноннинг орасида тортилишни бошлаган.

Бошқача фикр ҳам мавжуд: бутерброд номи америкача илдизга эга: Америкадаги Гамбург шаҳридан келиб чиққан. 1885 йилда ҳар йили ўтказиладиган Гамбург ярмаркасида (АҚШ) ака-ука Менчислар қовурилган котлетни икки бўлак нон орасида тортишган. Маҳсулотлар учун Фрэнк ва Чарльз чўчқа гўштидан фойдаланишган, бироқ у тугагач, мол гўштига ўтишган.

Деярли бир вақтда (1885 йил) икки қаватли кулча орасига қийма солинган бутербродлар пайдо бўлди. Унинг муаллифи Сеймурлик Чарли Нагрин (у ҳам АҚшдан) ўз ижод маҳсулини «Чарли Гамбургери» деб номлаган. У бундай жойлаштирилган гўштни йўлда ҳам ейиш қулай деб ҳисоблаган.

Фото: Pixabay

1891 йилда келиб чиқиши америкалик бўлган (Талса шаҳри) Оскар Вебер Билби оиласи томонидан гамбургерга муаллифлик ҳуқуқи уларнинг аждодларига тегишли экани айтилган. Бу фикр шу даражада ишончли эдики, Оклахома штати губернатори 1991 йилда Талса шаҳрини гамбургернинг ҳақиқий ватани дея тан олган.

Яна бир ошпазни гамбургерни яратганлар рўйхатига киритиш мумкин. Бу – Отто Куасава. 1891 йилда портдаги қаҳвахонада ишлаш вақтида устига қовурилган тухум қўйилган котлетларни тайёрлаган. Бундай егулик барча денгизчиларга ҳам ёқавермаган. Кўпчилиги тухумни бир четга суриб, нон ва гўштни истеъмол қилишган.

Бу ерда Техасда жойлашган афиналик Флетчер Дэвис бургер тарихига аралашиши мумкин. У 1880 йилдаёқ нон бўлаклари орасига пиёз ва хантал қўшилган гўштни жойлаштиришни ўйлаб топган. Унинг оиласида ўзлари тайёрлаган бургерлар билан савдо қиладиган дўкон ҳам бўлган.

Фото: Pixabay

Юқорида қайд этилган фамилияларга қарамай, 2000 йилда АҚШ Конгресси кутубхонаси томонидан америкалик гамбургернинг ҳақиқий «отаси»нинг номи айтилди. У - Луи Лессинг. 1900 йилда Нью-Хейвендаги емакхонада ишлаган вақтида у тез тайёрланадиган таомга буюртма олган. Луи қийма бўлагини олиб, ундан ингичка котлет шаклини ясаган ва икки тост орасига қўйиб, столга тортган. Бургер тарихининг асоси мана шу ердан бошланган.

Кўриб турганингиздек, таом машҳурликка эришишида энг катта ҳисса америкаликлар томонидан қўшилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ