Буюк Британиядаги энг узун мушук Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

Ҳайвонот олами 2-11-2016

Британияда яшовчи Людо лақабли мушук Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.

Уни жаҳондаги энг узун уй жонивори сифатида эътироф этишган.

Людонинг узунлиги бурнининг учидан то думининг учига қадар 119 сантиметрни ташкил этади. У олдинги рекордчи, 2013 йилда нобуд бўлган, Стюарт Гиллингтон лақабли мушукдан тўрт сантиметрга калта холос. Унинг узунлиги 123 см эди. У ҳам Людо сингари мушукларнинг американча мейн-кун турига мансуб эди.

Ер юзидаги энг узун бу мушук Британиянинг Уэйкфилд шаҳрида яшайди ва эгасининг сўзларига кўра, жуда дангаса.

Бундан ташқари, унинг ғайриоддий узунлиги ҳам жониворга ҳаракатланишда ноқулайлик туғдиради. У мушуклар учун мўлжалланган қафасга сиғмайди, шунинг учун унга итларнинг қафаси қулайлик қилади.

Мушук эгасининг таъкидлашича, у Ҳарри Поттер ҳақидаги фильмни кўра туриб, мушукларнинг мейн-кун турига қизиқиб қолган. Филмдаги мушуклардан бири айнан мана шу турга мансуб эди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ