Буюк Хитой деворининг боши ва охирини кўрганмисиз?

Биласизми? 20-09-2018

Буюк Хитой девори – қадимий архитектуранинг энг машҳур ёдгорлиги. Хитой шимоли бўйлаб 8000 километрга чўзилган бўлиб, Осмон ости мамлакатининг ажралмас қисми саналади. Бу иншоотни қуришда юз минглаб ишчилар ўн йиллар давомида меҳнат қилишган.

Фото: depositphotos — @lenkusa

Эндиликда атрофдаги ланшафт билан яхлитликни ҳосил қилган бу узун тош илон манзарасидан баҳра олишимиз мумкин. Бироқ кўпинча суратлар ва экскурсияларда улкан иншоотнинг ўрта қисмларинигина кўрамиз. Буюк Хитой деворининг бошланиш қисми камроқ кўрсатилади. Расмий жиҳатдан у Сариқ денгиз қирғоғидан бошланади. Қадимги хитойлик муҳандисларнинг фикрига кўра, ташқи душманларга қарши мудофаа иншоотини айнан ўша ерда якунлаш мумкин эди.

Фото: depositphotos — @lenkusa

Девор сув туби анча чуқур бўлган даражагача давом этган. Бундан кўзланган мақсад – пиёда ёки отлиқнинг ҳаракатланишига қарши туриш эди. Хитойликлар деворларини шарқдан ғарбга чўзилган улкан аждарга таққослашни хуш кўрардилар. Деворнинг энг шарқий нуқтаси “Аждарҳо боши” деб номланади.

Фото: depositphotos — @lenkusa

Иншоотни қуриш осон бўлмаган. Шимолий мудофаа қисмини қуриш милоддан авввалги 5 асрда, Хитой қабилалараро урушлар исканжасида қолган вақтда бошланган. Ҳар бир сулола деворнинг ўзига тегишли қисмини қурган, амалдаги бошқарув макони бошқаси устидан ғалаба қозонган ва ҳар сафар девор қурилиши бир-бири билан боғланмаган ҳолда турли жойлардан бошланган. Иншоотнинг баъзи қисмлари бизгача жуда яхши ҳолатда сақланган, бошқалари эса ландшафт орасида базўр кўзга ташланди. Ўз-ўзидан, бу мудофаа иншоотини Буюк Хитой деворлари дея аташ мумкиндек кўринади.

Бироқ девор ҳақида бирликда гапирамиз. Бу Чинь Шихуанди сабаб: у қабилалар орасидаги урушларга барҳам берди ва мамлакатни бирлаштириб, турли мудофаа иншоотлари қисмларини ягона деворга жамлади. Қаердадир янги девор қуришга тўғри келди, яна бошқа жойда эса эски девор таъмирланди.

Албатта, ўтган юзлаб йиллар мобайнида мамлакат чегаралари ўзгарди. Илгари хитойлик императорлар ҳокимиятига қарашли бўлган ерлар ҳозир бошқа давлатларга тегишли. Масалан, Шимолий Кореяга. Ахир айнан ўша ерда Буюк Хитой деворининг бошланиш қисми жойлашган.

Буюк Хитой деворининг охири узоқ ғарб Цзюцюанда, милоддан аввалги 2 асрга тегишли бўлган энг ғарбий қўриқлаш постлари ўрнида жойлашган. Улар “Нефрит эшиклар” деб номланган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ