Чарм ва замш пойабзалларни қандай қуритиш мумкин?

Оммабоп 21-11-2016

Ёмғир ва оппоқ қор кўплаб режаларга зиён келтириши мумкин. Шу ўринда намланган оёқ кийимни ҳам. Қишки мавсумда чарм ва замш энг кўп тарқалган материаллардан бири бўлгани сабабли уларни намгарчилик шароитида ўз ташқи қиёфасини узоқроқ муддатгача сақлаб қолиши учун қандай қилиб қуритиш мумкинлиги ҳақида кичик маслаҳатларни келтириб ўтамиз.

 

Ортиқча намликни кетказинг

Намланган тери қаттиқ зарар келтиради, шу сабабли ҳаттоки, кичик миқдорда сув тегса ҳам тезроқ қуритиш лозим. Кўчадан келганда этикларда етарли миқдорда намлик бўлиши табиий, уларни дарҳол қоғоз сочиқлар ёки салфеткалар билан артиб ташлаш лозим. Бу жараён пойабзалларни бир неча соат ичида қуришига ёрдам беради.

 

Пойабзални ёнбошига қўйинг

Бу ҳавога этик ичида эркин ҳаракатланиб, тезроқ қуришига имкон беради. Агар сиз пойабзалларни иситгич ёнида қуритсангиз, уларни иситиш мосламаларидан 15-20 сантиметр масофа узоқликда ёнбошига қўйинг. Бироқ агарда сиз пойабзал шаклини қадрласангиз, уни табиий йўл билан қуришини кутганингиз маъқул.

 

Ёғоч дасталардан фойдаланинг

Агарда пойабзал сувга бўкишдан шаклини йўқотган бўлса, аввал уни табиий йўл билан қуритинг, кейин эса қуруқ оёқ кийимларга ёғоч дастани қўйинг. Бунда исталган дарахт тўғри келади, бироқ энг яхши вариант ажойиб ҳид йўқотиш хусусиятига эга кедр дарахтидир.

 

Ҳимоя кремини суртинг

Қуруқ чармга сув қайтарувчи крем ёки силиконли сув шимувчи моддани суртган маъқул. Крем яхши едирилгач, уни қуруқ латта билан артинг. Худди ишни замш оёқ кийимларида қўллаш мумкин. Аввал крем суртиб, кейин махсус чўткалар билан ишқалаш керак.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ