“Чеченистон юраги”

Саёҳат 23-12-2014

“Чеченистон юраги” масжиди, Грозний, Россия

1994-1999 йилларда Чеченистонда юз берган фожиали уруш оқибатида Грозний шаҳри катта талофат кўрди. Республика пойтахтини урушда унчалик зарар кўрмаган Гудермес шаҳрига кўчириш ҳақида бир неча марта таклифлар бўлди. Лекин Чеченистоннинг ўша даврдаги президенти Аҳмад Қодиров Чеченистон тарихи Грозний билан узвий боғлиқлигини айтиб, бу таклифга кўнмади. Шундан сўнг шаҳарни тиклаш ишлари бошланиб кетди: ўн йилдан сўнг пойтахтда “Чеченистон юраги” масжиди, футбол стадиони ва Грозний-Сити мажмуаси қад ростлади.

“Чеченистон юраги” масжидида намоз пайти

Аҳмад Қодиров номидаги “Чеченистон юраги” масжидининг ташқи томони мармар-травертиндан, ички томони эса Мармар денгизидаги Мармара Адаси оролидан келтирилган оқ мармардан ишланган. У Россиядаги энг катта ва Европадаги йирик масжидлардан бири. Гумбазининг диаметри 16 метр, баландлиги эса 32 метрга тенг. Масжиднинг миноралари Россиядаги энг баланд миноралар ҳисобланиб, уларнинг баландлиги 62 метрдир.  

“Чеченистон юраги” масжиди, Грозний, Россия

Масжидга бир вақтнинг ўзида 10 минг киши жойлашиши, яна шунча киши масжид ҳовлиси ва ёзги галереяда намоз ўқиши мумкин. Асосий гумбазга “Ал Ихлос” сураси оятлари битилган.  

“Чеченистон юраги” масжиди, Грозний, Россия

Масжидда узунлиги 8 метрли 36 та қандил ўрнатилган. Гумбаз тўртта устун устида туради. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ