Чехов наздида кимлар тарбияли кишилар саналган

Ёзувчилар 23-12-2014

Таниқли рус адибининг фикрича, тарбияли кишиларда қуйидаги сифатлар бўлиши керак:

1. Улар инсон шахсиятини ҳурмат қилишади, шунинг учун доим илтифотли, юмшоқ, хушмуомала, кўнгилчан бўлишади. Улар болғача ёки йўқолган резинка учун тўполон қилишмайди; биров билан яшаганда, буни марҳамат юзасидан қилишмайди, кетаётганда эса “сиз билан яшаб бўлмайди!” дейишмайди. Улар шовқинни ҳам, совуқни ҳам, қовурганда куйиб кетган гўштни ҳам, кескинликни ҳам, уйларида бегоналарнинг борлигини ҳам кечиришади. 

2. Улар фақатгина фақир ва мушукларгагина шафқатли эмас. Улар оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган нарсалардан ҳам қалбан азобланишади. 

3. Улар бировларнинг мулкини ҳурмат қилишади, шунинг учун қарзларини тўлашади. 

4. Уларнинг оқкўнгил, ёлғондан оловдан қўрққандек қўрқишади. Ҳатто арзимаган нарсаларда ҳам ёлғон гапиришмайди. Ёлғон тингловчи учун ҳақорат, гапираётган кишини унинг наздида ерга уради. Улар ўзларини кўз-кўз қилишмайди, кўчада ҳам ўзларини худди уйдагидек тутишади, бошқаларни алдашга уринишмайди. Улар сергап эмас, сўралмаганда, юракларини очаверишмайди. Бошқаларнинг қулоқларини ҳурмат қилганлари учун кўпроқ жим юришади. 

5. Бошқаларда шафқат ва ёрдам ҳиссини уйғотиш учун ўзларини хароб қилишмайди. Яхши кўриб қолишлари, ғамхўрлик қилишлари учун бировларнинг ҳиссиётлари билан ўйнашишмайди. Улар “мени тушунишмайди!” дейишмайди. 

6. Улар беҳаловат эмас. Бундайларни машҳурлар билан танишиш, шон-шуҳрат сингари сохталиклар қизиқтирмайди.

7. Агар истеъдодлари бўлса, ўз истеъдодларини ҳурмат қилишади. Унинг учун ҳаловат, аёллар, шароб, беҳаловатликдан воз кечишади. 

8. Улар ўзларида эстетикани тарбия қилишади. Кийимда ухлай олишмайди, деворда қандалали ёриқларни кўришолмайди, сассиқ ҳаводан нафас олиб, туфлаб ташланган полдан юришолмайди, керосинкадан овқатланишолмайди. Улар шаҳватни жиловлашга уринишади... 

Тарбияли кишилар шундай бўлишади. Тарбияли бўлиш ва ўзи тушган муҳитдан паст бўлмаслик учун фақат Пиквикни ўқиш ва Фаустдан монолог ёдлаб олиш ёки извошга ўтириб, бир ҳафтадан кейин қочиб кетиш учун Якиманкага жўнаш кифоя эмас.

Бунинг учун кечаю кундуз, тинмай меҳнат қилиш, доимий мутолаа, синчиклаб ўрганиш, ирода керак. Бунда ҳар бир соат қимматли. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Bakhtiyor Sheraliev
    3 йил олдин


    Nazarimda Chexov o'zidan kelib chiqib yozgan bo'lsa kerak. Agar obyektiv fikrlaganda "mushuklar va qashshoqlar" degan joyi bo'lmasdi. Qolgan fikrlariga shunchaki gap bo'lishi mumkin emas.
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ