Чиқиндилар ҳақида ғаройиб фактлар

Биласизми? 22-09-2018

Замонавий дунё кўплаб муаммолардан азият чекмоқда. Улардан бири жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар. Атроф-муҳит кучли ифлосланишга учраяпти, унинг асосий сабаби табиатнинг олий мавжудоти – инсон. Одамлар сони ҳар йили ошиб боряпти, саноат натижаси бўлган чиқинди миқдори ҳам ортмоқда.

  1. Англия чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига ақл билан ёндашган илк мамлакат ҳисобланади. 19 асрнинг охирида чиқиндиларни ёқиш учун завод қурилган. Европа мамлакатларида чиқиндилар сараланиб, кейин қайта ишлашга юборилади.
  2. Швеция –чиқиндиларни муваффақиятли қайта ишлайдиган мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилади (умумий миқдордан 52фоиз). Ундан кейинги ўринда эса – Германия: у ерда қайта ишлаш 48 фоизни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич у қадар юқори эмас: умумий миқдордан бор-йўғи 25 фоизи қайта ишланади.

    Гарбология – чиқиндини қайта ишлаш усулларини ўрганадиган фан. Бундан ташқари, у маиший чиқиндиларни тадқиқ этиш усули орқали жамиятнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганади.

  3. Ҳар сонияда сайёрада табиатга зарар келтирмайдиган уч килограмдан ортиқ “табиий” чиқинди юзага келади. Унга тухум пўчоғи, мевалар пўстлоғи ва бошқалар киради. Овқат қолдиқлари аҳоли вакили чиқинди саватининг 29 фоизга яқинини ташкил қилади. Қолган 13 фоизи - шиша, 11 фоизи – пластмасса, 4 фоизи – метал чиқиндилар билан банд. 18 фоизи эса – бошқа турдаги чиқиндиларга киради.
  4. Керак бўлмаган компьютерларни йўқотиш гарбологиянинг жиддий муаммоларидан саналади. Чунки эски техника таркибида заҳарли моддалар бўлиб, улар учун ёпиқ ҳолдаги чиқиндихоналар зарур. Бундай жойлар доимий равишда назорат қилинади. Чунки вандаллар заҳарли, бироқ жуда қимматбаҳо эҳтиёт қисмларни ўғирлаб кетишлари мумкин.
  5. 360 кун мобайнида метални қайта ишлаш 150 миллиондан ортиқ хонадонни ёруғлик ва иссиқлик билан таъминлайдиган ресурсларни сақлашда ёрдам беради. Бор-йўғи бир дона шиша бутилкани қайта ишлаш қуввати юз Вт лампочканинг тўрт соат давомида ёниши учун энергия ишлаб чиқаришга тенглаштирилади.

    Fresh Kills – Америкадаги чиқинди олиб келинадиган энг катта полигон бўлиб, майдони 1700 та одатий футбол майдонига тенг. Полигонга ҳар куни 13 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб келинади.

  6. Буюк Британияда жойлашган Эдмонтонда чиқиндиларни ёқиш ҳар йили 100 минг тонна кўмирни иқтисод қилишини ҳисоблашган.
  7. Баъзида чиқинди контейнерлари тўғридан-тўғри денгизга улоқтирилади. Бироқ бу денгиз сувлари ҳимоясини таъминламайди. Чунки контейнерлар тайёрланган моддалар емирилади. Металдан тайёрланган қутилар – 10 йил давомида, бетон қутилар эса 30 йилда емирилади.
  8.  Полиэтилен пакетларни  ташлаш қушлар учун катта зарар келтиради: ҳар йили 100 мингдан ортиқ қуш нобуд бўлади. Улар полиэтиленни еб қўяди ёки пакетга тиқилиши натижасида бўғилиб ўлади.
  9.  Ҳар йили чиқиндихоналарга етти миллион тоннадан ортиқ кийим-кечаклар ташланади. Улардан бор-йўғи 12 фоизигина қайта ишланади.
  10. Ўтган асрнинг 90-йилларида Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида фриганлар ҳаракати вужудга келди. Бу одамлар назоратсиз истеъмол қилиш тизимини инкор этди. Шунинг учун егулик ва моддий бойликларни чиқиндихоналардан топишни маъқул кўради. Топилган фойдали буюмларни нафақат ўзларига олиб қолишади, балки қайта алмашадилар.

    Қоғоздан тайёрланган салфетка  денгиз сувида 3 ойда, гугурт чўплари – 6 ойда тўлиқ эрийди. Тамаки қолдиғи эса 5 йилгача сузиб юради. Полиэтилен пакет сувни 10-12 йил давомида ифлослантиради, нейлон буюмлар 35 йилдан кейин йўқ бўлади, темир банка бутунлай йўқ бўлиши учун 500 йил керак. Шиша бутилка тўлиқ эриши учун 1000 йил зарур бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ