Чой пакетини қайта ишлатиш учун ажойиб маслаҳатлар

Биласизми? 24-10-2016

Бир марта ишлатилган чой пакетларини ташлаб юборишга шошилманг. Улар сизга яна асқатиши мумкин. Биз сизга берадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда сақланг.

 

1. Идишларни зангдан ҳимоя қилинг

Металл ошхона буюмларини нам чой пакетлари билан артинг. Унинг таркибидаги танинлар идишни занглаб қолишидан ҳимоя қилади.

 

2. Макарон ва ёрмалар учун зиравор сифатида ишлатинг

Чой пакетини сувга солиб қайнатинг ва олиб ташлаб, макарон ва дон маҳсулотларини солинг. Таомлар ноодатий таъмга эга бўлади. Бу борада жасмин ва мойчечак мазали чойлар яхши зиравор бўла олади.

 

3. Гўштларни юмшатади

Чой гўштни қаттиқ бўлиб қолишдан сақлайди ва унга ўзгача таъм бағишлайди.

 

4. Идишдаги ёғни кетказади

Ишлатилган пакетларни иссиқ сувга ташланг ва кир идишларни унинг ичига солиб қўйинг. Орада бироз вақт ўтгач, барча ёғларни тезда ювишга муваффақ бўласиз.

 

5. Ёғочларни тозаланг


Чой пакетларидан мебель жиҳозлари ва пол артишда ҳам фойдаланиш мумкин.

 

6. Қўлдаги ёқимсиз ҳиддан халос бўлинг

Балиқ, пиёз ва саримсоқ каби нохуш ҳидлардан эски чой пакетлари орқали халос бўлиш мумкин.

 

7. Маиший ҳидларни яхшилайди

Музлаткич, чиқинди челаги ва бошқа ерга қўйилган чой пакетлари ёқимсиз ҳидлардан халос этади. Фақатгина уларни тез-тез алмаштириб туриш лозим.

 

8. Пойабзал ҳидини йўқотинг


9. Ҳаво тозаловчи сифатида ишлатинг

Қуруқ чой пакетига икки томчи эфир мойини қўшинг. Натижада, қуруқ ҳаво тозаловчи восита тайёр бўлади.

 

10. Гиламларни тозаланг

Гиламларни кирдан халос қилиш учун аввал етарли миқдорда ишлатилган чой пакетларини тайёрлаб олинг. Уларни музлатгичда сувга солинган ҳолда сақланг. Етарли миқдорда пакетлар йиғилгач, уларни очиб, қуритинг — чой бирозгина нам бўлса бас

Кейин чойни гилам устига сепиб чиқинг ва улар қуригач, чангютгичда тозалаб олсангиз, кир ва ёқимсиз ҳид бирга йўқолади.

 

11. Ойна ва шишали идишларни тозаланг.


12. Уй зараркунандаларини ҳайданг

Сичқон, ўргимчак ва бошқа ҳашоратлар чой ҳидини ёқтирмайди. Чой пакетларни уйга қўйинг ва зараркунандалар ҳам йўқолади.

 

13. Сўгални йўқотади

Сўгални кетказишнинг энг самарали усули — кўк чойли пакетдан фойдаланиш. Сўгалли ерга ишлатилган пакетни 15 дақиқага қўйиб қўйинг, кейин пакетни алмаштиринг ва яна 15–20 дақиқа ушлаб туринг. Бу ишни бир неча кун қайтаринг. Тез орада сўгал ғойиб бўлади.

 

14. Қон кетишини тўхтатиш

Эски чой пакетлари кичик қон кетишини ҳам тўхтатишга ёрдам беради.

 

15. Кўкариш ва чақишларга қарши даво бўлади

Нам чой пакетлари оғриқни босиб, яраларни тез битишига ёрдам беради.

 

16. Тери инфекцияларига қарши курашади

Чой конъюнктивит, язва ёки герпес каби касалликларга ҳам даво бўла олади. Илиқ пакетни яраланган ерга босилса бас.

 

17. Оғиздаги бадбўй ҳидни йўқотинг

Айниқса, кўк ва ялпизли чой оғиздаги ҳиддан ҳалос бўлишга яхши фойда беради. Шунингдек, тишдаги қонашларни ҳам тўхтатишга ёрдам беради.

 

18. Кўз атрофидаги доира ва шишларни кетказади

Чой пакетларини музлатинг ва уларни кўзингизга қўйинг. Чойдаги кофеин қора доиралар ва шишларни камайтиради, антиоксидантлар эса қон айланишини таъминлаб беради.

 

19. Қуруқ юз терисини намлайди

Ишлатилган совуқ чой дамламаси қуруқ терини яхши намлайди.

 

20. Оёқ терисини юмшатади

Ишлатилган чой пакетларидан тайёрланган ванна ҳаттоки дағал товонларни ҳам юмшата олади. Улар ёқимсиз ҳидни йўқотиб, терини юмшатади.

 

21. Антиоксидантли ванна қабул қилиш

Чой таркибида кўплаб антиоксидант мавжуд бўлгани учун, у организмни соғломлаштиради ва ундаги токсинларни чиқариб юборади. Шунчаки, сувга пакетларни солган ҳолда чўмилиш тавсия этилади.

 

22. Сочларни намланг

Шампундан сўнг чойга бошни ювиш уларни озиқланиши ва тез ўсишига ёрдам беради.

 

23. Қуёшдан куйишга қарши яхши даво

Ишлатилган чой пакети — қуёшда куйган кишига энг яхши ёрдамчи.

 

24. Ўсимликларни парваришланг

Чой хона ва боғ ўсимликлари учун жуда ҳам фойдали. Кучсиз чой дамламалари замбуруғли инфекциялардан ҳимоялайди, қуритилган чой эса азотли ўғит ва дори сифатида хизмат қилади.

 

25. Ижод учун ишлатинг

 

Чой — табиий бўёқ воситаси. Уни турли жигарранг ёки тўқ яшилрангларни ҳосил қилишда ишлатиш мумкин. Қолаверса, қолгани ўзингизнинг фантазия оламингизга боғлиқ.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ