Чуғурчиқларнинг Исроилдаги ғаройиб рақслари

Ҳайвонот олами 16-06-2015

Исроилда чуғурчиқларнинг бир йўналишда ҳаракатланувчи улкан галаси осмонда “чизган” ақл бовар қилмас манзараларга бир боқинг.

Ҳар йили қиш пайти бир ярим миллиардга яқин қушлар Шарқий Европадан кўчиш вақтида Исроил ҳудудидан учиб ўтишади. Ушбу йил ҳам бундан мустасно бўлмади.

Исроил жанубидаги Негев саҳросида фотографлар чуғурчиқларнинг антиқа парвоз-рақсини тасвирга туширишга муваффақ бўлишди. Улар якдиллик билан ҳаракатланиб, бурилиб,  ҳайратланарли даражадаги бир-бирларини ўзаро тушунишлари ва мутаносибликлари билан кишини лол қолдиришарди.

Исроилнинг жанубий қисмидаги Роҳат шаҳри чеккасига чуғурчиқлар галаси тунги уйқу умидида келишди.

“Юздан мингтагача қушлар бўлган галалар осмонда бир йўналишда, ҳудди келишиб олгандек ҳаракат қилишади. Улар биргаликда уча туриб, йўналишларини кескин ўзгартиришади. Бу ниҳоятда чиройли кўринади” дея ҳикоя қилади Рамат а-Негев орнитология маркази менежери Мейдад Горен.

Чуғурчиқлар галасининг бир маромдаги ҳаракатлари чиндан ҳам жуда томошабоп кўринади.

“Исроилга қишки мавсумда учиб келадиган чуғурчиқларнинг йирик галалари куннинг аксарият қисмини ем топиш учун биргаликда ўтказишади”, - деб изоҳ беради Мейдад Горен.

Қушларнинг кўпи Шарқий Европа ёки Ғарбий Осиёдан учиб келишади. Уларнинг бир қисми қишлаш учун Исроилда қолади, бошқа қисми эса янада узоққа – жанубга йўл олади.  

Орнитология маркази ходимининг сўзларига қараганда, чуғурчиқларнинг айрим галалари ўзларининг ғира-ширадаги жамоавий парвозларини бир соат давомида амалга оширишади.

Мейдад Горен Украинада, Чернобиль атом станциясида 1986 йили рўй берган авариядан сўнг чуғурчиқлар сонининг кескин пасайиши рўй берганини ҳикоя қилади. Бу пасайиш Исроилда кейинги йигирма йилликдаги қушларнинг кўчиб келиши мавсумида яққол сезилмоқда.

Исроилдаги қушлар кўчишини ўрганувчи халқаро марказ директори Йоси Лешем шундай дейди: “Исроил уч қитъа туташувида жойлашган... Сиёсий жиҳатдан бу ғирт даҳмаза, аммо кўчиб юрувчи қушлар учун бу жаннатнинг ўзи”.

Чуғурчиқларнинг ажойиб “рақси”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ