Cмартфондан кўп фойдаланиш мия ва организмга қандай таъсир қилади?

Саломатлик 11-11-2016

Бизнинг танамиз ва миямиз учун кундузи кучга тўлиб, тунда дам олишимизга чорлайдиган уйқу цикли табиий ҳолатдир. Қурилмалар чироғи ҳам тонгги қуёш каби таъсир беради: у мияни мириқиб ухлашга ёрдам берувчи гармон — мелатонин ишлаб чиқаришдан тўхташга мажбурлайди.

Агарда биз тунги вақтда смартфон экранига қарасак, миямиз буни тонг отгандек қабул қилади ва бу уйқу учун вақт бўлмай қолади. У вақтда эса тана чарчайди ва дам олишни талаб қилади. Мана шундай қарама-қаршиликлар туфайли ухлашимиз қийин кечади ва бу биргина муаммо эмас.

Смартфондан фойдаланишнинг организга яна бошқа зарарли томонлари билан танишинг.

 

Токсинлар йиғилиши

Кун давомида организмда нейротоксинлар йиғилади ва ундан узоқдавом этувчи уйқу вақтида халос бўлиш мумкин. Мелатонин ва бошқа гармон ишлаб чиқаришнинг бузилиши натижасида уйқу циклига путур етади, шу сабабли у ҳаловатсиз ва қисқа кечади. Бу эса токсинлар тўпланишига олиб келади, улар эса ўз навбатида бош оғриғи, чарчоқ, асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва стрессни юзага келтиради.

 

Ўқиш қийинлашади

«Мен фақат хабарларни текшираман — кейин дарров ётиб ухлайман. Нима? Тонг отдими?!». Бу сўзлар кўпчилик учун яхши таниш бўлса керак. Биз ўз смартфонимизга қарам бўлиб яшар эканмиз, кам ухлаймиз. Қанча кам ухласак, миямизнинг янги маълумотлар олиши шунча қийинлашади. Буни ажабланарли ери йўқ, у шунчаки ҳаддан зиёд зўриққан ва кун давомида ўрганишга ҳаракат қилаётган нарсаларни илғаб олишга улгурмайди.

 

Хотира ёмонлашуви

Янги маълумотларни олишга улгурмасимизданоқ, эски хотираларни ёдга олиш муаммо туғдира бошлайди. Бу худди кийимга тўла жавонга ўхшайди: агар тартибсизлик бўлса, зарур нарсани топиш мураккаб бўлади ва бунга кўп куч ҳамда вақт сарфлаймиз.

 

Оч қолиш

Мелатонин ишлаб чиқариш ва уйқу циклининг бузилиши, дам олиш вақтини қисқариши ички органлар фаолиятининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Масалан, ичак ва ошқозон ишдан чиқа бошлайди. Тана чарчагани туфайли мия уйғонади ва қўшимча қувват зарурияти ҳақида хабар қилади. Биз зарур бўлмаса ҳам нимадир ейишга эҳтиёж сезамиз. Бу эса ошқозон билан боғлиқ катта муаммога олиб келиши мумкин.

 

Кўриш қобилиятининг бузилиши

Катталар доим чироқ ўчган вақт телевизор кўрмасликни маслаҳат беришади. Уларнинг бу гапида жон бор. Телевизор, планшет ёки қўлимиздаги смартфондан чиқаётган кўк нур кўз гавҳарига таъсир қилиб, унга зарар келтиради. Айниқса, туннинг қоқ ярмида. Бундан ташқари, нафақат кўз фаолияти, балки кўриш асаб толаларига ҳам зиён етади. Шунда қуйидаги сўзлар айтишга тўғри келади: «Эҳ, кўзларим чарчади».

Гаджетлардан фойдаланишни ҳеч бўлмаганда уйқуга кетишдан 2 соат аввал тўхтатиш лозим. Бу вақт орасида мия кеч тушганини тушуниб, сифатли ва соғлом уйқуга тайёргарлик кўриш кераклигини англаб олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ