“Coca-Cola” музейи ҳақида эшитганмисиз?

Компания 25-01-2015

Москвадаги “Coca-Cola Hellenic” заводида “Coca-Cola олами” номли музей ташриф буюрувчилар учун ўз эшигини очди.

1. Бу ерда бевосита музей ҳамда завод бўйлаб сайр қилиш мумкин.

2. “Кока-Кола” бу ерда ишлаб чиқарилмайди, бу ерда у шунчаки ичимлик шаклига келтирилади. Дунёда “ўша сирли формула” асосидаги концентратни ишлаб чиқарувчи бир нечта завод бор. Ўша заводларда ишлаб чиқарилган концентратлар бошқа заводларга юборилади. Бу заводларда эса концентрат сув ва сироп аралашмасига қўшилади, газланган ҳолда идишларга қуйилади. “Coca-Cola Hellenic” Евросиёдаги энг йирик ана шундай заводдир.

3. Заводнинг ишлаб чиқариш қисмида кимёвий лабораториялар жойлашган. Бу ерда ҳар ярим соатда ичимлик намунаси олинади. Ҳар бир намуна тайёр маҳсулотнинг яроқлилик муддати тугагунига қадар сақланади.

4. Яроқсиз намуналар қайта ишлашга юборилади. Шиша идишлар асфальт ишлаб чиқаришга, эзилган металл банкалар эса рангли металлни қайта ишловчи заводга жўнатилади.

5. Ичимлик таркибидаги сув шаҳар сув тармоғидан олинади.

6. Заводда ҳамма нарса автоматлаштирилган.

7. Идишлар эса мана шу тарзда тайёрланади. 

8. Ҳар бир идишдаги код орқали навбатчи технологнинг исм-шарифи, қайси куни навбатчилик қилганини аниқлаш мумкин.

9. Омбор. 

10. Бу эса музей.

11. Музей майдони тахминан 100 квадрат метрни ташкил этади. 

Мана бу 1886 йилда “Coca-Cola”нинг махфий рецепти ихтиро қилинган Жейкобнинг дорихонаси кўриниши. Улкан экранда бренд тарихига оид лавҳалар намойиш этилади.

12. Булар эса ичимлик идишларининг дастлабки кўринишлари. 

13. Машҳур дизайнер ва мусиқачилар билан ҳамкорликда тайёрланган кам сонли идишлар ҳам бор. 

14. Булар эса Император чинни заводида қўлда ёзиб чиқилган идишлар.

15. Бу эса 1980 йилги Олимпиадага бағишлаб чиқарилган идишлар.

16. Деярли 130 йилдан буён ушбу ичимлик барчани ўзига ром этиб келмоқда.

17. “Coca-Cola” ҳаётнинг ҳар жабҳасини эътиборга олган ҳолда замон билан ҳамнафас қадам ташламоқда.

Ўқишни тавися қиламиз:

Коланинг зарари инсонда жонли исботланди

Диетологлар шарбатни “Coca-Cola”га тенглаштиришди



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ