Дания кўчаларида Трампга қарши антиқа автобуслар ҳаракатланмоқда

Ажабтовур воқеалар 28-10-2016

2016 йилги АҚШ президентлигига сайлов турли ҳазиллар билан бошланди. Бироқ муҳим сана яқинлашгани сайин вазият тобора жиддийлашиб бормоқда. Трампга қарши ҳаракатланаётган мана бундай антиқа автобуслар эса яна инсонни кулгига чорлайди. 

Мазкур автобус Копенгаген кўчаларида пайдо бўлди ва кўринишидан одамни кайфиятини кўтаради. Автобус ёнида турган инсонлар Социал халқ партияси вакиллари бўлиб, бу эълонни амалга оширишдан мақсад чет элдаги америкаликларни овоз беришга чақиришдир. 

Видео Дания DR Nyheder нашрининг фейсбукдаги саҳифасига қуйидаги изоҳ билан юкланди: "Биз Америка фуқароларига шуни эслатиб қўймоқчимиз: овоз беришни унутманг – бунинг ўз оқибати бор".

Мазкур ибора Социал Халқ партияси раиси Pia Olsen Dyhr'га тегишли. 

"Мен Трампнинг президент бўлиши жаҳон ривожи, жумладан, Дания учун ижобий бўлади, деб ҳисобламайман", - деди у The Associated Press нашрига берган интервьюсида.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ