“Дарахт уйлар” ўсмоқда

Биласизми? 10-11-2014

Ванкуверлик меъмор Майкл Грин (Michael Green) шаҳар маъмурияти рухсат берса, 30 қаватли ёғочли уй қуриш ниятида. Агар бу режа амалга ошса, янги осмонўпар иморат узунлиги бўйича Лондондаги 9 қаватли Stadthaus, Австралиянинг Мельбурн ҳудудида жойлашган 10 қаватли Forte Buildingни доғда қолдиради.

bino-2

Гриннинг таъкидлашича, унинг мақсади қаватлар сони бўйича ўзиб кетиш эмас. У мана шу йўл билан меъморларни одатий бетон ва пўлатдан воз кечиб, карбонат ангидридни ушлаб қолувчи табиий материллардан фойдаланишга чақирмоқчи.

bino-3

Канада қурилиш меъёрларига кўра ёғочли уйлар баландлиги чегараланган. Бунга биринчи сабаб ёнғин хавфсизлигидир. Қувонарлиси, дунёда ёғоч уйларга бўлган муносабат аста-секинлик билан ўзгармоқда. АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар беришича, ёғочли кўпқаватли уйлар қурилиши бўйича изланиш олиб бориш учун 2 миллион доллар ажратилган. Чикаго қурилиш мега-гигантлари “Skidmore”, “Owings&Merrill” ёғочдан 42 қаватли турар жойнинг қурилиши бўйича конструкцияни ишлаб чиқаяпти.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ