Дарахтлар устидаги ажойиб меҳмонхона

Табиат 24-01-2017

Снохетта (Snøhetta) Халқаро архитектура ва дизайн компанияси дунёнинг энг чиройли бурчагининг бирида дарахтлар устида қурилган уйни барпо этди. "7-хона" (The 7th Room) - бу Арктикага яқин бўлган Шимолий Швециядан узоқ бўлмаган ерда жойлашган ҳашаматли меҳмонхонадир. Унинг вазифаси табиат ва инсон ўртасидаги узилишларни қисқартиришдан иборат.

Қурилиш дизайни анъанавий Скандинав услубига асосланган бўлиб,  уйнинг устунлари сифатида ердан 10 метр баландликда бўлган 12та яшил қарағай дарахтидан фойдаланилган. Дарахтли интерьер ранги сокин муҳитни яратади ва катта деразалар швед Лапландияси манзаралари, жумладан Луле дарёсининг тўлқинидан баҳра олишга ёрдам беради. 

Бундан ташқари, меҳмонхонанинг яна бир ажралиб турувчи жиҳати -  меҳмонларга шимолий ёғду остида унитилмас таасуротлар улашувчи очиқ айвондир. 

Шунингдек, қарийб 55 кв метр жой ижтимоий меҳмонхона ҳудуди, ювиниш хонаси ва икки ётоқхонани қамраб олган.  Уйда беш киши яшаши мумкин. Унга зиналар ва кичик лифт орқали чиқилади. 

Дарахтли уй Treehotel'га тегишли бўлиб, компаниянинг асосий мақсади сайёҳларга қутб чизиғидаги шимол ёғдусини таништиришдир. 

Treehotel таркибида шунингдек, яна скандинавиялик архитекторлар яратган олтита Treehouse меҳмонхонаси мавжуд. Бироқ Снохетта томонидан қурилган юқоридаги уй компаниянинг энг баланд ва катта меҳмонхонаси саналади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ