Диетологлар шарбатни “Coca-Cola”га тенглаштиришди

Жамият 22-11-2014

Овқатланиш бўйича мутахассислар ва олимлар мева шарбатлари ҳамда коктейллардан лаззатланиш мумкинлигини, лекин улар кундалик таомноманинг бир қисмига айланиши керак эмаслигини таъкидлашмоқда. 

Диетологларнинг фикрича, бундай ичимликларни соғлом ичимлик деб бўлмайди. Бунга янги тадқиқот натижаларини исбот сифатида келтиришмоқда. Масалан, 200 мл “Coca-Cola”да беш чой қошиққа тенг шакар бўлса, айрим мевали коктейлларда саккиз қошиққача шакар бўлиши мумкин. Яъни болалар учун соғлом ичимлик сифатида тавсия этиладиган мевали коктейллар ва шарбатлардаги шакар кўп танқид қилинадиган “Coca-Cola”дагидан 60 фоиз кўпроқ.  

“Chairman of Action on Sugar” вакили профессор Грэхем МакГрегор бу ҳақда шундай деди: “Ичимликларнинг болалар ва ота-оналарга “соғлом” деб сотилаётгани ғирт можаро. Буни тўхтатиш керак”. Кардиолог Асим Малхотра ҳамкасбининг фикрини маъқуллади: “Мева шарбати ва коктейллар соғлом, баланслаштирилган парҳезнинг бир қисми бўлиши керак. Ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш тана вазнидан қатъи назар, 2 турдаги диабет ва юрак-томир касалликларини чақиришига илмий исботлар тобора кўпаймоқда”. Яна бошқа тадқиқотлардан маълум бўлишича, шакар қон босимига туздан кўра кўпроқ таъсир қилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ