Джастин Бибер 80 миллион доллар тўплаб, "Forbes" рўйхатида пешқадамлик қилмоқда

Рейтинг 25-11-2014

30 ёшга тўлмаган машҳур инсонларнинг топаётган маблағларига асосланган Forbes рўйхатида канадалик қўшиқчи Джастин Бибер пешқадамлик қилмоқда. Йигирма ёшли эстрада юлдузи 2014 йили 80  миллион доллар топиш орқали  Forbes рўйхатининг юқори поғонасига  чиқди.

Рўйхатнинг юқори  ўнлигидаги тўққиз ўринни қўшиқчилар ишғол қилишган. Forbesнинг мазкур рўйхатида 7-ўринни банд этган Дженнифер Лоуренс (Jennifer Lawrence) эса кино олами вакиласидир.

Рўйхат қаторларида инглиз “бой-бэнди” One Direction (75 миллион доллар), Тейлор Свифт (64 миллион доллар), Бруно Марс (60 миллион доллар) ва Риана (48 миллион доллар) ҳам бор. 

Forbes ҳисоб-китобига кўра, юқоридаги маблағлар турли байрам ва кўнгилочар тадбирлардан тушган. Ҳисобланган даромадлар солиқ тўловлари, менежмент учун сарфланадиган чиқимларни ўз ичига олмайди.

Джастин Бибернинг молиявий жиҳатдан омади чопган бўлса-да, ўтган йил давомида АҚШ ва бошқа давлатларда бир қатор ножўя хатти-ҳаракатларнинг қаҳрамонига ҳам айланди. Жумладан, папарацци билан тўқнашув, бир тадбир мобайнида мезбон давлат байроғига ҳурматсизлик  қилгани учун  айблов, автомобилдан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай фойдалангани учун жавобгарлик ва Майамидаги мажбурий ҳибсга олиниш. Қайд этилган  майда безориликлари учун Бибер даромадларига нисбатан жуда кам, арзимаган 80 минг доллар жарима тўлаган, холос.

Манба: usatoday.com



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ