Доимий бандлик билан қандай курашиш мумкин?

Оммабоп 5-03-2017

Ҳаёт иш ва кундалик ташвишлар билан ўтиб кетмоқда. Биз кичик хурсандчиликларни сезмаймиз, дам олишга вақтимиз йўқ, доим ўзимизни чарчаган ҳис қиламиз. "Лайфхакер" психолог Дэвид Сбарранинг ҳаддан зиёд бандлик билан курашиш тажрибаси ҳақидаги мақоласини тақдим этди.

Дэвид Сбарра - Аризона университетининг психология фанлари профессори.

"Биз бандликни шу қадар юқори баҳолаймизки, тадқиқотчилар бизда ҳаракатсизликка нафрат ва доимий бандлигимизни оқлашга бўлган эҳтиёж ошиб бораётганини аниқлашмоқда. Биз буни кўпинча ҳатто сезмай ҳам қоламиз", - дейди Дэвид Сбарра "Вақтим йўқ" китобидан парча келтирар экан.

Клиник психолог Сбарра ўз ҳаётини яхшилашга интилган (масалан, оилани сақлаб қолиш ёки депрессияни енгиш) кўп одамлар билан ишлаган. У ижобий томонга ўзгариш фақат муаммонинг мавжудлигини тан олгандан кейингина бошланишига ишонч ҳосил қилган.

Шахсий жавобгарлик — хатти-ҳаракатларимиздаги ўзгаришларни бошқаради. Бу бандлик билан курашишда ҳам ёрдам беради.


Тан олинг, доимий бандлик — бу муаммо

Аксарият руҳий изтиробларнинг сабаби кўпинча ёқимсиз хотиралар ва ўй-хаёлларга берилишдан келиб чиқади. Биз уларни доимо миямизда сақлаймиз ва ўзимиз ҳамда ҳаётдаги адолатсизликлар ўртасида психологик масофа ўрната олмаймиз. Натижада биз ўзимизнинг асосий қадриятларимиз - хатти-ҳаракатларимизни бошқариши керак бўлган асосий тамойиллардан узилиб қоламиз. Шу боис салбий ўй-хаёллар ("Ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман", "Даҳшат", "Бундан ёмони бўлмаса керак") бизни таъқиб қилишига йўл қўймаслигимиз керак.

Биз учун муҳим бўлган барча нарсани қадрсизлантирувчи бандлик билан ҳам шундай йўл тутишимиз даркор. Биз ишлаймиз, болаларимизни тарбиялаймиз, мулоқот қиламиз, спорт билан шуғулланамиз -  буларнинг барчасини гўёки қилиниши керак бўлган ишлар рўйхатини шунчаки ўчираётгандек, онгсиз равишда амалга оширамиз. Бандлик ҳаётнинг асосий тамойили бўлиши керак эмас. Бироқ кўпична биз унинг муаммога айланганини сезмай ҳам қоламиз.

Ҳаётимиз янада ёрқин бўлиши ва уни онгли равишда яшаб ўтиш учун камроқ иш қилиб, ўз танловимизга жиддий эътибор қаратишимиз лозим.


Дам олиш онларини қадрлашни ўрганинг

Дэвид доим бандлиги сабаб ҳаётдан завқ ололмаётганини тушуниб етганида кўпроқ кўчада бўлишни мақсад қилди. У мунтазам спорт билан шуғулланарди, бироқ шунчаки сайр қилишни унутиб қўйганди. Шу боис кўпроқ пиёда юришни одат қилди.

"Бу у қадар қийин эмас, - дейди Сбарра, - шунчаки машинани идорадан бироз узоқроқ жойда қолдириб, кундузи тушликка пиёда боринг".

Ҳатто ҳафтада икки-уч марта қўшимча 40 дақиқа пиёда юриш ҳам ҳаёт тарзимизни сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Сайр муҳим нарсаларни ўйлаб кўриш, табиатдан илҳом олиш ва тинчланиш учун имкон яратади.

Бундан ташқари, Дэвид бўш вақтни қадрлашни маслаҳат беради. Бу дангасаликка чорлаш эмас, шунчаки ҳеч қандай иш билан банд бўлмаган лаҳзаларнинг муҳимлигини англаб етишдир. У журналист Тим Крайдернинг "Биз ҳеч қандай сабоқ чиқармаймиз" китобидан бир эссени келтиради.


"Доимий бандлик бизга бўшлиқдан суғурталаниш, ўзимизни рағбатлантириш учун хизмат қилади. Албатта, ҳар бир соатимиз иш билан банд бўлса, бизнинг ҳаётимиз бемаъно бўлиши мумкин эмас".

Тим Крайдер


Доимий бандлик билан курашишга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар:

  • Оддий, режалаштирилмаган ҳаракатлардан завқ олишни ўрганинг. Масалан, болалар билан ўйнаш ёки диванда китоб мутолаа қилиб ором олиш. Эҳтимол, сиз ҳам Дэвид каби кам ишлаган пайтингизда кўпроқ самара кўрсатарсиз.
  • Ижтимоий тармоқлардан воз кечинг. Бу сизнинг эътиборингизни мунтазам равишда тортиб турадиган "қора туйнук". Сиз шовқин-суронли, эътиборталаб одамларга тўла хонада туришингиз даргумон, бироқ биз ижтимоий тармоқларда ўтирган вақтимизда миямиз айнан шундай вазиятда бўлади.
  • Кўпроқ табассум қилинг. Бандлик жиддийлик билан ёнма-ён юради. Ҳамма нарсага ҳаддан ташқари жиддий ёндашиш эса фақат зиён етказади.
  • Дўстларингиз ва яқинларингизни қадрланг. Дўстлик бизнинг кучларимизни худди таом каби қувватлаб туради.

Қизиғи шундаки, биз камроқ иш қилиб, ҳаётдан кўпроқ завқ оламиз. Баъзан барибир қандайдир ишларга чалғиб кетамиз, албатта. Бироқ умуман олганда ўзингизни яхшироқ ҳис қила бошлайсиз, қарорларни онгли равишда қабул қиласиз ва янада тетиклашасиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ