Доимо ёш ва навқирон кўринишга ёрдам берувчи қимматли маслаҳатлар

Саломатлик 4-11-2016

Ёшингизга нисбатан анча ёшроқ кўриниш сирини биласизми? Бу савол эртами, кечми, барчани қийнаши аниқ. Барча уни турлича ҳал этади — кимлардир қаришга қарши кремлар орқали, бошқалар — ҳаёт тарзини ўзгартириш ёрдамида. Аслида, кремлар юзларингизни ажойиб кўринишга мажбурлаши мумкин, бироқ қуйидаги одатлар ва маслаҳатлар табиий йўл билан соғлом ҳамда ёш кўринишингизга ёрдам беради.


Найчалар орқали ичманг

Ичимликлар ичишда найчалардан фойдаланиш яхши одатдек кўриниши мумкин, бироқ у оғиз атрофида ажинларни пайдо бўлишига олиб келади. 


Чекишни ташланг

Чекиш организм учун зарарли эканини тасдиқловчи сабабларнинг ниҳояси йўқ. Чекувчи инсон қанча ёш бўлишига қарамай, тезда қариб, бадбўй ҳид таратадиган одат чиқаради. 


Антиоксидантлар истеъмол қилинг

Соғлом парҳез танага мўъжиза бағишласа, В ва Е гуруҳи витаминлари ҳамда антиоксидантларига эга мева ва сабзавотлар ёш тери учун жуда зарур. Улар терини атрофдаги эркин радикаллардан ҳимоя қилишга ёрдам беради ва эпидермал ҳужайралардаги коллаген бузилишининг олдини олади.


Ферментли маҳсулотларни танланг

Кимчи, карам ва бошқа пробиотик маҳсулотлар ошқозон учун жуда фойдали ва эрта қариш билан яхши курашади.


Кўпроқ оқсил тановул қилинг

Катта ёшдаги эркаклар агарда оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланмаса кунига 100 грамм оқсил истеъмол қилиши лозим. Зўриқиш вақтида оқсил улуши уларга мутаносиб равишда ошиши керак.


Шакар миқдорини камайтиринг

Шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш илк навбатда юзларга салбий таъсир кўрсатади ва натижада юз териси ёғли ва яллиғланадиган бўлиб қолади.


Ипак чойшабларда ухланг

Табиий ипак матоси синтетика ва дағал пахта каби терини шикастламайди ва юзга салбий таъсир қилмайди.


Соғлом ёғларга ўрганинг

Омега 3 ёғ кислотасининг жуда кўп фойдали хусусиятлари мавжуд: улар организмга зарур витаминлар етказиб беради ва юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиш хавфини қисқартиради. Яна бир ижобий хусусият — суперзсоғлом тери.


Бел билан ётинг

Чакка билан ухлаш юзга таъсир кўрсатади ва сезиларли ажинлар, шишларни пайдо қилади.


Доим машқ қилинг

Фақатгина вазнни мунтазам назорат қилиш ва жисмоний машқлар шавқатсиз қаришга қарши яхши рақобатчи бўла олади. Организмнинг меъёрда ушлаб турилиши бу курашда ягона ғолибга айланишни кафолатлайди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ