Дональд Трампнинг самолёти Air Force One'га қарши

Миллиардерлар 12-11-2016

Аксарият давлат арбоблари Оқ уйга биринчи рақамли ҳаво кемаси - Air Force One'да ташриф буюришни ўзлари учун шараф деб билишган. Бироқ Дональд Трамп бу анъанага чек қўйди ва АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувга ўзининг Боинг-757 самолётида ташриф буюрди. Бу ҳақида The Telegraph нашри маълум қилди. 

Бундай қарор АҚШнинг 45-президенти ўзининг селебрити имижини сақлаб қолишига доир бир қатор саволларни юзага келтирди. Маълумки Трамп шахсий самолётдан ташқари, 58 қаватли пентхаусга ҳам эгалик қилади. 

Tramp Force One

Трамп 2011 йилда ушбу қимматбаҳо ҳаво кемасини харид қилган ва уни имкон доирасидаги барча ҳашамат жиҳозлари билан безаган. 

Манбага кўра, президентлик пойгасидаги ғалабасидан кейин у самолёт номини Trump Force One'га ўзгартирган.

Маълумотларда келтирилишича, унинг баҳоси 100 миллион доллардан ортиқ бўлиб, унда икки ётоқхона ва Rolls-Royce турбо-вентиляторли кучли двигателлар мажуд. Самолётнинг аксарият жиҳозларида тилла элементларини кўриш мумкин. Ётоқхонани Трампнинг оилавий белгиси тасвири туширилган ипак ёстиқлар безаб туради. 

Самолётда 57 дюймли экрандан иборат уй кинотеатри Дональд Трампнинг хизматида. 


 
Air Force One

Трампнинг ҳаво кемаси расмий президентлар самолётидан кичикроқ. Унинг самолёти 43 кишига мўлжалланган бўлса, Air Force One  - 102 ўринли. 

Air Force One'да конференция зали, машқ хонаси ва сигнал ракеталари бор. 

Унда дунёнинг энг нуфузли кишисининг саломатлигини назорат қилиш учун "тиббий марказ" хизмат кўрсатади.

Обама Клинтон кампаниясини ўтказишда Air Force One'дан фойдаланди - бу факт Трампнинг назаридан четда қолмади, албатта. 

"Нима учун президент Обама Ҳиллари Клинтон кампаниясини ўтказишда Air Force One'дан фойдаланди? Улар эртага бирга учишар экан. Парвоз кимнинг ҳисобидан амалга оширилади?"

У Air Force One'нинг двигателлари эски бўлгани ҳамда жаноб Обама ўзидан кейин доим улкан углерод из қолдирганини таъкидлаган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ