«Донжю» – Шимолий Кореядаги ўрта қатлам

Ажабтовур воқеалар 30-01-2019

Сайёрда Шимолий Корея каби «ёпиқ» мамлакат қолмаган бўлса керак. Ҳа, у дунёга тобора очилиб бормоқда. Бор-йўғи бир неча йил муқаддам Пёнгянг кўчаларида қўлида мобиль телефон ва бошқа замонавий аксессуарлар тутган кишиларни кўришнинг имкони йўқ эди.

Бугун Шимолий Корея йирик шаҳарлари аҳолиси учун иқтисодий ва технологик янгиликлар бегона эмас. Давлат ва партия билан боғлиқ бўлмаган манбалардан даромадга эга, ўз ишини мустақил юритаётган ўрта қатлам вакилларини ҳар ерда учратиш мумкин. КХДРда уларни «пул борасидаги моҳир кишилар» ёки корейс тилида «донжю» (donju) деб атайдилар.

Кўчаларда электр қувватида ишлайдиган велосипедлар ва қимматбаҳо премиум класс автомобиллари тобора кўпаймоқда.

Шимолий Корея – эндиликда бир неча йил аввал газета парчалари ва телевизион лавҳаларда тасвирланган жой эмас.

Мамлакат транспорт тизими ривожланди, такси парклари кенгайди. Тўй маросимларини тадбир учун мос бўлган исталган ерда ўтказиш мумкин.

Ўрта қатлам кўнгил очиш учун ҳам вақт топади. Улар Пёнгянг шаҳрининг қимматбаҳо ресторан, дўкон ва барлар кўп бўлган обрўли қисмида дам олишади.

Қизиқарли жиҳати, ишда олти кунлик бандлик ва кўплаб қўшимча топшириқлар ҳолатида қандай қилиб кўнгил очишга улгуришар экан?

Аммо катта «бироқ» мавжуд. Шимолий Корея ўзгараётган бўлса-да, бу жараён фақат йирик мегаполисларда жуда секин суръатларда содир бўлмоқда. Мамлакат санкциялар таъсири остида, иқтисодий ривожланиш ва бошқа соҳаларда ортда қолмоқда.

Қишлоққа бориш учун автобусни кутишдаги навбатлар бу ҳақда ёдга солади. Қишлоқдаги меҳнат ҳали ҳам оғир ва «битмас-туганмас»лигича қолмоқда. Далаларда ишлаётган кишиларни ҳар ерда учратиш мумкин.

КХДРдаги тадбиркорлар – республикада истиқомат қилаётганлар умумий сонининг 10 фоизини ташкил этувчи имтиёзли қатлам. Элита қатъий давлат бошқарувини четлаб ўтган ҳолда яшамоқда. Бироқ ҳозирча ҳукумат уларнинг гуллаб-яшнашига кўз юммоқда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ