Дўстингизни депрессиядан қутқаришга ёрдам берувчи 5 усул

Психология 10-11-2016

Одамлар кўпинча ҳақиқий депрессия ва қайғу ҳиссини бир-биридан ажрата олишмайди. 

Клиник депрессия - бу шунчаки сизнинг истагингиз билан ўтиб кетмайдиган тиббий бузилиш, ҳақиқий касаллик. У камида икки ҳафта давом этади ва ҳаётнинг барча жабҳаларида жиддий ҳалақит беради. Тадқиқотчилар маълумотига кўра, дунёнинг тахминан 10 фоиз аҳолиси депрессия билан курашади. AdMe.ru депрессия ҳолатида ёрдам берувчи бир неча усуллар ҳақида маълумот берди.


1. Ёрдам топишга кўмаклашинг

Беморга эҳтиёткорлик билан профессионал ёрдам таклиф қилинг. Муайян вазифаларни ўз зиммангизга олганингиз яхши: шифокорларнинг манзили ва телефон рақамларини топинг, мутахассиснинг ҳузурига кирганда бериладиган саволлар рўйхатини тузиб олинг ва ҳ.к. 


2. Маълумотлар билан бўлишинг

Дўстингизни ўз ҳоли учун айбдорлик ёки уят ҳисси қийнаётган бўлса, унга депрессиянинг астма ёки диабет каби касаллик эканини тушунтиринг. Бу заифлик ёки хулқ-атворга хос хислат эмас, инсоннинг ўзидан-ўзи соғайиб қолишини кутиш - синган қўлни ўзи тўғирлашдек гап.

Депрессия ҳақидаги маълумотларни топинг - у ҳақида қанча кўп билсангиз, дўстингизнинг қай аҳволдалигини шунча яхши тушунасиз ва уни қўллаб-қувватлайсиз.


3. Депрессияни қайғу билан адаштирманг

Депрессиянинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етинг. Агар сизнинг бошингиздан ўтмаган бўлса, депрессияни қайғу ёки алам каби ҳислар билан адаштирманг. Бу дўстингизнинг касаллик учун ўзини айбдор санашини кучайтиради. 


4. Касаллик ҳақида очиқ гапиринг

Дўстингиз билан унинг аҳволи ҳақида очиқ суҳбатлашинг. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўз жонига қасд қилишга доир суҳбатлар хавфнинг олдини олади. Депрессиянинг оғир шакли ана шундай натижаларга олиб келади. 

Касаллик ҳақида очиқ-ойдин суҳбатлашиш "руҳий хаста" ёрлиғини бузишга ёрдам беради ва бундай вазиятда ёрдам сўраш - нормал ҳолат эканлигини тушунишда муҳим роль ўйнайди. 


5. Қўллаб-қувватлашда давом этинг

Депрессия белгилари кўпинча сезилмайди, чунки унга қандайдир таҳлиллар топшириб бўлмайди. Шунинг учун дўстингизнинг кўриниши яхши бўлса ҳам, уни қўллаб-қувватлашда давом этинг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ