Дубайда Hyperloop тизимини барпо этиш имконияти кўриб чиқилади

Жаҳон 9-11-2016

БААнинг Дубай шаҳри транспорт департаменти ва Американинг Hyperloop One компанияси ўзаро шартнома имзолади. Унга кўра, томонлар Абу-Даби ва Дубай шаҳарлари ўртасида товушдан тез ҳаракатланувчи Hyperloop транспорт тизимини барпо этиш имкониятларини ўрганади.

Амирликда чоп этилувчи Khaleej News нашрининг ёзишича, товушдан тез, вакуумли Hyperloop ("Гиперхалқа") поезди, назарий жиҳатдан соатига 1200 км тезликкача ҳаракатланиши мумкин. У барпо этилса, Дубай шаҳридан БАА пойтахти Абу-Дабигача бўлган масофани 12 дақиқада ортда қолдириш мумкин. Бу тизимдан йўловчилар ва транспорт воситаларини ташишда фойдаланилади. 

Аввалроқ, Дубайдаги жаҳоннинг энг йирик порт операторларидан бири DP World компанияси контейнерларни туширишда Hyperloop технологиясидан фойдаланишга қизиқиш билдирган эди. 

Hyperloop – пўлат қувурлардан иборат тизим бўлиб, унинг ичига поезд, аниқроғи аэродинамик "ёстиқча"даги герматик капсула жойланади. Ғоя муаллифи – миллиардер Илон Маск ҳисобланади. У Tesla Motors электромобиллар ишлаб чиқарувчи ва Space X ракетасозлик компанияси асосчиси ҳамдир. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ