Дубайнинг машхур автобус бекатлари энди Тошкентда

Жамият 10-11-2014

Энди “Ҳувайдо” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли ўзгача кўринишдаги бекатда ўтириб, автобус кутади. “Facebook”даги “Обшественний контроль” саҳифасида маълумот берилишича, Тошкентдаги “Ҳувайдо” автобус бекати маҳаллий тадбиркор томонидан қайта қурилди.

BEKAT-2

Хабарда қайд этилишича, бу ойнаванд бекат “қиш-ёз” кондиционери билан таъминланган. “Яъни, бу бекатда қишда иссиқ, ёзда эса салқин”, – дейилади хабарда.

Хабарга илова қилинган фотосуратда бекатнинг олд ва орқа томонлари тўла ойнаванд эканини, ичига ўриндиқлар ўрнатилгани ва унга ойнаванд эшик орқали кирилишини кўриш мумкин.

Қайд этишларича, бу бекатни қуриш ташаббуси тадбиркор Қаҳрамон Жўраев томонидан амалга оширилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ