Дунёнинг энг чиройли шаршаралари

Табиат 31-12-2014

Табиат ихлосмандларини шаршаралар доимо ўзига чорлаб келган. Шовқинли шаршаралар инсонга қувват бахш этса, сокин шаршаралар хотиржамлик бағишлайди. Дунёнинг энг машҳур ва гўзал шаршаралари билан танишинг. 

1. Памуккале термал булоқлари, Туркия

2. Памуккале — геотермал булоқлар тизими бўлиб, бу ерда сув ҳарорати илиқ (35 даража)дан қайноққа (100 даражага)ча етади.

3. Тоғ жинслари билан ўзаро таъсирга киришган қайноқ сув турли чуқурликдаги ҳовузлар занжирини ҳосил қилган.  

4. Сариқ аждар шаршараси, Хитой

5. Бу ерда мафтункор ранглар ўйинини кузатиш мумкин: қоялар қизғиш рангда, сув мовий, сув ости эса қуёшда ярқировчи кальцийли чўкиндилардан иборат.  

6. Баъзи сув ҳавзаларида турли рангдаги сувўтлари ўсгани боис сув яшил, сариқ ва ҳатто малла рангда товланади.  

7. Семук Чампей шаршараси, Гватемала

8. Бу шаршаранинг ранги кун, об-ҳаво ва йил фаслига қараб ўзгариб туради.  

9. Шаршаранинг номи “Муқаддас сув” деган маънони билдиради.  

10.

11. Куанг Си шаршараси, Лаос

12. Бу мўъжизакор шаршара Луангпхабанг музофотида жойлашган. Асосий шаршара жойлашган ернинг баландлиги 54 метрга тенг.  

13. Бу шаршара маҳаллий аҳолининг энг севимли масканидир. Шаршара жойлашган ҳудудга кириш пуллик.

14. Байшуйтай шаршараси, Хитой

15. Хитойдаги энг гўзал шаршара. Қуёш нурида товланувчи нам оҳактош худди оппоқ мармардек кўринади.

16. Куз фаслида шаршара четларидаги дарахтларнинг барглари олтинранг тусга кирганида, шаршаранинг кўриниши унутилмас таассурот қолдиради.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ