Дунёнинг энг шинам аэропортлари ўнталиги

Ажабтовур воқеалар 10-11-2014

Ҳар бир саёҳатчи рейслар туташуви ҳолати билан таниш. Бу зарур манзилга етиб олишнинг ягона имконияти. Фақат рейслар оралиғи ўзининг давомийлиги бўйича турлича бўлади. Аэропортда бирор нарса билан машғул бўлиб, зерикмасдан вақт ўтказиш керак. Қувонарлиси, барча аэропортларда вақтни мазмунли ўтказишга хизмат қилувчи шароитлар мавжуд.

1. Тайвань Таоюань халқаро аэропорти

1-tayvan

2-tayvan

Аэропорт ҳудудида бўлган ҳар бир киши у ердаги катта авиация музейига кириши мумкин. Бундан ташқари, бир неча йил олдин тайёрагоҳдаги музейда электрон кутубхона ташкил этилган эди. Йўловчилар учун қўшимча имконият ўрни бўлган кутубхонадан инглиз ва хитой тилидаги электрон китоб, журнал ва газеталар жой олган.

2. Сан-Франциско халқаро аэропорти

3-san fransisko

Шимолий Американинг энг яхши аэропорти ҳисобланса-да, мазкур тайёрагоҳ янгиланиш ва такомиллашишдан тўхтамайди. Аэропортнинг асосий дастуриламал вазифаси йўловчилар учун кўпроқ қулайлик яратишдир. Шундай қилмаса ҳам бўлмайди. Бу ерда рейсларнинг ушланиб қолиш ҳолатлари кўп учрайди ахир. Аэропорт ҳудудида 2012 йилда очилган йога маркази фаолият юритади. Истаган йўловчи машаққатли сафардан кейин у ерда дам олиши ва янги саргузаштга тайёрланиши мумкин.

3. Ванкувер халқаро аэропорти

4-vakuver

Ҳамма ҳам саёҳатдан бирор бир эсдалик буюм олиб қайтишни истайди. Ванкуверда эса қўлда ясалган исталган сувенирни топса бўлади. Ҳатто бу ерда балиқ ови билан ҳам шуғулланиш мумкин. Тутилган балиқлар эса самолётингиз учгунча бўлган вақтда совитгичларда сақланади.

4. Мюнхен аэропорти

5-myunhen

Аэропортнинг иккита ўзига хос жиҳатига эътибор қаратишади. Шулардан биринчи аэропорт ҳудудида мавсумга қараб бассейн ёки каток (чанғи учиш учун музлатилган майдон) фаолият олиб боради. Бундан ташқари, шу ернинг ўзида пиво ишлаб чиқарилади.

5. Джон Кеннеди номидаги халқаро аэропорт (Нью Йорк)

6-kenedi

“JetBlue” авиакомпания (АҚШ) рейсларида учаётган бўлсангиз, сиз ўз чиқиш талонингиз билан аэропорт ҳудудидаги кўплаб шоуларни томоша этишингиз мумкин. Кўзгазмалар ҳам йўловчилар учун очиқдир.

6. Цюрих аэропорти

7-cuyrih

Европанинг етакчи аэропорти. Унинг ўзига хослиги аэропорт ҳудудида ўзингизни табиат қўйнидагидай ҳис қила оласиз. Ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган бу масканни коньки ёки велосипедда бемалол айланиб чиқишингиз мумкин.

7. Буюк Британиядаги Хитроу ва Гатвик, шунингдек, Амстердамдаги Схипхол аэропортлари

8-amsterdan

Мазкур аэропортларнинг оргиналлиги уларнинг ажойиб инфратузилишида мужассамлашган. Аэропорт ичидаги меҳмонхонанинг ноодатий услубдаги, ётоқ ўрни, столи ва ҳатто души бўлган хонасида 52 доллар эвазига дам олиш имкони бор. Амстердамдаги Схипхол аэропорти эса голланд рассомлик санъати ва бошқа санъат намуналари жой олган музейга ҳам эга.

8. Гонконг халқаро аэропорт

9-gonkon

Аэропорт дунёданинг энг чиройли ва қулай аэротугуни ҳисобланади. Бу ерда кенг йўналишда хизматлар кўрсатилади. Сизнинг парвозингиз вақти келгунча унинг ҳамма ерини кўриб чиқишга улгуролмаслигингиз ҳам мумкин. Sky Plaza кўнгилочар маркази, 4D кинотеатри, Asia Hollywood маркази ва ҳатто бир неча спорт турлари билан шуғулланишга имкон берувчи спорт зали ҳам йўловчилар хизматида.

9. Инчон халқаро аэропорти

10-inchon

2012 йилда бу аэропорт дунёнинг энг яхши аэропорти сифатида эътироф этилган. Аэропорт ўзининг озодалиги ва тезкорлиги билангина эмас, балки wi-fi ҳудуди, бепул компьютерлари, тиббий хизмат, стоматология маркази, почта бўлими ва химчисткаси билан ҳам эътиборга тушган. Бу ерда бепул душ, гольф майдони, казино, бир неча кинотеатрлар, каток, корейс маданияти музейи ҳам бор.

10. Сингапурнинг Чанги халқаро аэропорти Дунёнинг энг яхши аэропортларидан бири. Давлат ва халқаро ташкилотларнинг 380 та мукофотини қўлга киритган. Чанги аэропортида ҳамма нарсани топа оласиз: осма кўприк, боғ, бассейн, пляж ва текин кинозал. Аэропорт ҳудудида 120 дан ортиқ магазин ва ресторанлар фаолият юритади. P.S. Сиз яна қайси аэропортларни бу рўйхатга қўшган бўлар эдингиз?...



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ