Дунё аэропортларининг Wi-Fi пароллари киритилган ягона харита яратилди

Интернет 9-10-2016

Саёҳат пайти аэропортларда ўз вақтингизни интернетсиз ўтказиш энг зерикарли ишлардан бири бўлса керак. Аммо, бир уддабурон йигит бу муаммонинг ечимини топди. Компьютер хавфсизлиги бўйича муҳандис ва саёҳатчи блогер Анил Пўлат бутун дунё аэропортлари Wi-Fi тармоқларининг паролларини ўз фодаланувчиларига тақдим этувчи интерактив харитани яратди. Шунингдек, ундан фойдаланиш жуда ҳам осон. Фойдаланувчи фақатгина харитадаги бирон бир аэропорт устига босади ва мавжуд алоқалар рўйхати алоҳида ойнада пайдо бўлади. 

Пўлат харитани мунтазам равишда янгилаб туради ва шу кунгача дунё бўйлаб 130 аэропортни дастурга киритди. Кўпчилик даставвал буни фойдасиз харита деб ўйлаши мумкин, чунки Wi-Fi паролларини олиш учун интернет керак. Аммо харита ихтирочиси дастурни юклаб олиш мумкин бўлган оффлайн талқинни ҳам яратди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ