Дунё бўйлаб энг кўп кирилувчи 15 сайт номи маълум қилинди

Интернет 9-11-2016

Alexa дунёдаги энг қадимий ва нуфузли таҳлил компанияларидан бири ҳисобланади. Компания экспертлари суткалик ўртача аудитория ҳамда саҳифаларнинг сўнгги уч ойдаги кўрилишидан келиб чиқиб, сайтларни баҳолайди. Рейтинг тузишдан аввал бутун дунё бўйлаб 30 миллион ресурс маълумотлари таҳлил қилиб чиқилади. Hi-tech-mail.ru нашри Alexa рейтинги ҳақида маълумот берди. 

Манбага кўра, бугунги кунда энг кўп кириладиган сайт - Google.com.

Унинг ҳинд версияси - еттинчи поғонада, япон версияси эса - ўн биринчи ўринда. Дарвоқе, Хитойнинг Baidu қидирув сайти мазкур рўйхатнинг тўртинчи, Wikipedia эркин энциклопедияси эса - бешинчи ўрнидан жой олди. 

Қуйида энг кўп кириладиган сайтларнинг умумий рейтинги тақдим этилади:

1.  Google.com
2.  Youtube.com
3.  Facebook.com
4.  Baidu.com
5.  Wikipedia.org
6.  Yahoo.com
7.  Google.co.in
8.  Twitter.com
9.  Amazon.com
10.  Qq.com
11.  Google.co.jp
12.  Live.com
13.  Taobao.com
14.  Vk.com
15.  Instagram.com

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи Alexa рейтингида аввал 21-ўринда қайд этилганди, эндиликда у етти поғонага кўтарилди ва рўйхатнинг 14-ўрнидан жой олди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ