Дунё жониворларининг ҳафта давомида олинган энг яхши суратлари

Суратлар 27-06-2015

Сайтимиз сиздай азиз ўқувчиларимиз учун ҳафта давомида олинган энг яхши тасвирларни саралаб, тақдим қилишга қарор қилди.

1. Бенгал қирол шери Ҳиндистон Савай-Мадхопур округининг Рантхабор миллий боғи кўли атрофида сайр қилиб юрибди.  (Фото: AP / Deepak Sharma)

2. Болакай буйвол белида сувга шўнғишга тайёргарлик кўрмоқда. Жамна дарёси, Аллоҳобод, Ҳиндистон. (Фото: Jitendra Prakash / Reuters)

3. Дельфинлар Сиднейдаги пляж ёнида сёрферларга сузиш қандай бўлишини кўрсатишмоқда, Австралия. (Фото: Жейсон Рид / Reuters)

4. Жирафалар туғилганига ҳали беш кун бўлган жажжи жирафачани эркалашмоқда. Честер ҳайвонот боғи, Буюк Британия. (Фото: Paul Ellis / AFP)

5. Одамлар Тбилиси кўчаларидан бирида сув остида қолган ҳайвонот боғидан қочган бегемотга ёрдам беришмоқда. Узоқ давом этган ёмғирлар шаҳарда сув тошқинига олиб келди. (Фото: Tinatin Kiguradze / AP)

6. Индонезиянинг Кетапанг шаҳридаги ҳайвон учун меҳрибонлик уйида суратга тушган орангутан болалари. Уларнинг баъзилари маймунчаларни ноқонуний тарзда уй ҳайвони сифатида сақлаб турган одамлар қўлидан қутқариб олинган. Меҳрибонлик уйида ёш орангутанлар ёввойи табиат шарт-шароитларига ўргатилади. (Фото: Caters News)

7. Чол Токио кўчаларининг бирида ўзининг ёши 19, оғирлиги эса 70 килограмм бўлган тошбақаси билан сайр қилиб юрибди. (Фото: AFP)

8. Транквилизатор билан отилган, ҳайвонот боғидан қочган бегемот сув босган Тбилиси кўчаларининг бирида. Тошқин вақтида Тбилиси ҳайвонот боғи ҳудуди ҳам сув билан тўлди ва натижада вольерлардан баъзи ҳайвонлар қочиб кетди. Уларни қўлга тушириш билан махсус хизмат шуғулланди. (Фото: Бесо Гулашвили / Reuters)

9. Айиқ сувдан чиқиб олишга ҳаракат қилмоқда. Тбилиси ҳайвонот боғи. (Фото: Бесо Гулашвили / AP)

10. Буйволлар иссиқ ёз кунида Жамна дарёси яқинида юз берган ёнғиндан қочишга ҳаракат қилишмоқда. Нью-Деҳли, Ҳиндистон.  (Фото: Anindito Mukherjee / Reuters)

11. Қочоқ айиқ сувга тўлган Тбилиси кўчаларининг биридаги уйнинг иккинчи қавати деразасига чиқиб олган. (Фото: EPA)

12. Қамиш қораялоғи Буюк Британиядаги Риверсайд-Кантри боғида сувилон билан юзма-юз тўқнашди. Тўқнашув 15 дақиқа давом этди ва натижада қамиш қораялоғи сувилонни қувиб юборди. (Фото: Paul Fouracre / LNP)

13. Аёл балиқ бозорида сақоқушларни боқмоқда. Чили, Антофагаста. (Фото: Yuri Cortez / AFP)

14. Австралиядаги ҳайвонларга мўлжалланган шифохоналарнинг бирида кичик коала онасини қучоқламоқда. У машина уриб кетиши натижасида олган жароҳати туфайли операция қилинди. (Фото: Ben Beaden / Australia Zoo / AFP)

15. Қутб айиғи Норвегиянинг шимоли-ғарбий соҳилларида оқ тумшуқли делфинни тановул қилмоқда. (Фото: Samuel Blanc / AFP)

16. Жанубий Африканинг Крюгера миллий боғидаги тимсоҳлар. (Фото: Barcroft Media)

17. Жанубий пуду (буғунинг дунёдаги энг кичкина тури) 12 май куни Нью-Йоркдаги Квинса ҳайвонот боғида дунёга келди. (Фото: Julie Larsen Maher / WCS / AP)

18. Малай кўркинаги дарахт шохида. Хитойнинг Цзянси музофотидаги Цзюцзяне шаҳри. (Фото: Yan/Corbis)

 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ